Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Эрон (U-19) бош мураббийи: «Бугун дастлабки 20 дақиқада ҳакамлар ўйинимизни бузиб ташлашди»

Баҳо:
+ | -

Эрон ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари учрашувидан кейин иккала терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманга дастлаб Эрон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Акбар Муҳаммадий кириб ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

- ЎФФга катта миннатдочилик билдираман, аъло даражадаги ташкилий ишлар учун раҳмат. Самарқанд эса таърифлаганларича жуда гўзал шаҳар экан. Бугунги ўйин яхши ўтди, бироқ ҳакам ўйинни бузди. Бунгача Ўзбекистон терма жамоаси билан 2 марта учрашганмиз ва уларда ғалаба қозонганмиз. Яна 10 марта майдонга тушсак 10 марта ғалаба қозонишга ишонаман, лекин бугунги ҳакам бизнинг ўйинимизга тўсиқинлик қилди. Келгуси ойда Втетнамда халқаро турнир бор, ўша ерда Ўзбекистонга қарши яна майдонга тушамиз, савяили ҳакам бошқарувида ўша ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қламиз.

Яна бир бор ЎФФга раҳмат айтмоқчиман, қайд тэтиб ўтишим лозимки, бунжай ўйинларда ҳисоб эмас, учрашувнинг ўзи муҳим аҳамитяга эга. Бугун чизиқларимиздаги камчиликларни кўриб олдик. Дарвозамизни қўриқлаган йигитча ҳам жамоамизнинг учинчи дарвозабони ҳисобланади.

- Эшитишимча, терма жамоангиз бугун шаҳримизга келган ва ҳозироқ орқага қайтиб кетар экан. Шаҳримизни бир кун томоша қилишга наҳотки фурсат топа олмадингизлар?
- ЎФФ иккинчи ўйинни Самарқандда ўтказишни таклиф қилди. Биз жон деб рози бўлдик. Бироқ, қололмаслигимиз самолётимизнинг учиш вақти билан боғлиқ. Лекин биз Самарқанднинг довруғини эшитганмиз. Яхшироқ танишиш учун бир-икки кун камлик қилади, камида бир ҳафта бу ерда бўлиш керак.

- Бугунги мағлубиятга ўйиннинг Самарқандда ташкил этилгани таъсир қилмадими?
- Йўқ, бунинг асло таъсири бўгани йўқ. Тошкентдаги ўйинда Ўзбекистонда бир мартагина имконият бўди ва улар бундан фойдаланишди. Бугунги ўйинда эса дастлабки 20 дақиқада ҳакам бутун ўйинимизни бузиб ташлади. Бу ерга келишдан аввал 22 та ўртоқлик учрашуви ўтказиб 1 марта мағлубиятга учраган эдик.  Вьетнама ўтган турнирда мезбонларга қарши ўтган финалда ҳакамлар халақит берган эди. Санкт-Петербургда 12 жамоа иштирокида ўтган турнирда 4 та ғалаба 2 та дуранг натижа қайд этган эдик. Бу бизнинг иккинчи мағлубияти.

- Бугунги ўйинда меҳмон футболчилар жуда кўп муғомбирлик ишлатишди. Очиғи, биз буни «арабча футбол» деб атаймиз. Мураббий қўрқмайсизми, шу ибора «эронча футбол»га ўзгариб кетишига?
- Бу сизнингча. Балким бундай вазиятлар бўлгандир, лекин биз футболчиларимизга бундай кўрсатмалар берганимиз йўқ. Ҳакамлар жуда кўплаб вазиятларни беэътибор қолдиришгани учун сизга шундай кўринган булиши мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:09, 15.08.2012.
Ўқилди: 4895 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.