Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Бекзод Абдураҳмонов яна «Ҳарвард»да фаолият олиб боради

Баҳо:
+ | -

Эркин кураш бўйича Токио-2020 Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов АҚШнинг дунёга машҳур «Ҳарвард» университетида фаолият олиб боради. Бу ҳақида спортчимизнинг ўзи маълум қилмоқда. Унинг сўзларига кўра, ҳамюртимиз қитъа ва жаҳон чемпионати, Осиё ва Олимпия ўйинлари, улардан олдин ташкил этиладиган асосий йиғинлардан ташқари даврда мазкур университетда иш олиб боради.

“Аввал ҳам «Ҳарвард» билан ишлаганман. Менинг у ердаги асосий вазифам мураббийлик. Университет талабаларига эркин курашдан сабоқ бераман, турли мусобақаларга тайёргарлик кўришларида ёрдамлашаман. Шу билан бирга терма жамоадаги фаолиятимни ҳам давом эттираман. Ўзаро келишувга кўра, йирик мусобақалар олдидан ватанимиз шарафини ҳимоя қилиш учун терма жамоа ихтиёрида бўламан”, – деди Бекзод Абдураҳмонов.

Маълумот учун, курашчимиз 2014-2015 йилларда ҳам «Ҳарвард»да фаолият олиб борган. Мазкур университет айни пайтда жаҳоннинг энг яхши 5 олий ўқув юртларидан бири ҳисобланади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 18:26, 16.01.2023.
Ўқилди: 875 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.