Кириш Регистрация
23/04 00:00 Манчестер Сити 2-1 Астон Вилла
23/04 00:30 Барселона 1-0 Мальорка
23/04 16:30 Наманган ФА 1-3 Бунёдкор
23/04 16:30 Бухоро 2-0 Локомотив
23/04 17:00 Навоий ФА 0-9 Пахтакор
23/04 20:15 ОКМК 3-2 Насаф
23/04 21:30 Торино 2-0 Удинезе
23/04 21:30 Кальяри 1-2 Фиорентина
23/04 21:30 Женоа 0-2 Лацио
23/04 21:30 Парма 1-0 Ювентус
23/04 22:00 Сельта 3-0 Вильярреал
23/04 22:00 Атлетик Бильбао 1-0 Лас-Пальмас
24/04 00:00 Арсенал 2-2 Кристал Пэлас
24/04 00:30 Хетафе 0-1 Реал Мадрид
24/04 00:30 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
24/04 22:00 Осасуна - Севилья
24/04 22:00 Леганес - Жирона
25/04 00:30 Атлетико - Райо Вальекано
25/04 00:30 Бетис - Вальядолид
25/04 23:45 Аталанта - Лечче

Бокс. Мутлақ чемпион Наоя Иноуэ камарларидан воз кечиб, Муроджон Аҳмадалиевнинг вазн тоифасига ўтмоқда

Баҳо:
+ | -

Профессионал бокс бўйича ўта енгил вазн тоифасининг мутлақ чемпиони Ноая Иноуэ (24-0-0, 21 КО) ўз дивизиони ўзгартиришини маълум қилди.

Япониялик боксчи барча камарларидан воз кечган ва биринчи ярим енгил вазн тоифасига ўтмоқда.

«Бугун сўнгги тўрт йил-у етти ойда қўлга киритган тўртта камаримни топшираман. 2023 йилда вазн тоифамни биринчи ярим енгилга ўзгартираман ва чемпионларга чорлов ташлайман», — дея ёзди боксчи ўз Instagram саҳифасида.

Биринчи ярим енгил вазн тоифасида Муроджон Аҳмадалиев (11-0, 8 КО) ҳаракат қилади. Ўзбекистонлик боксчи IBF ва WBA чемпионлик камарларига эгалик қилади.

Аввалроқ Аҳмадалиев кейинги жангини 2023 йилнинг апрель ойида Марлон Тапалесга (36-3, 19 КО) қарши ўтказиши хабар қилинганди. 28 ёшли ўзбекистонлик боксчи 2020 йил бошида Даниэль Романни мағлуб этиб, иккита камарга эга чиққанди. Кейинчалик Муроджон Рёсуке Иваса ва Ронни Риосга қарши жангларда камарларини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Иноуэ 2022 йилнинг декабрида Пол Батлер (34-3-0, 15 КО) устидан ғалаба қозониб, ўта енгил вазн тоифасининг мутлақ чемпионига айланганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:33, 16.01.2023.
Ўқилди: 2003 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz