Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Улар «Машъал»ни танлашди

Баҳо:
+ | -

Давралар оралиғида «Машъал» таркибига беш нафар янги футболчи келиб қўшилди. Булар – Абдували Мўминов, Милорад Ресанович, Жамшид Ҳасанов, Яннис Мандзукас ҳамда Павел Соломин. Шуни айтиш лозим, Павел Соломин бироз тиббий муолажа олгани туфайли машғулотларга сал кечроқ қўшилди. Бошқалар эса аллақачон ўринбосарлар ва асосий таркибда майдонга тушиб улгуришди. Қуйида Соломиндан ташқари «Машъал» таркибига келиб қўшилган тўрт нафар футболчини атрофлича таништириб ўтамиз.

АБДУВАЛИ МЎМИНОВ. 1983 йил 10 март куни Тошкент вилоятининг Бекобод туманида туғилган. Бўйи – 180 см, вазни – 80 кг. Рақами – 26. Амплуаси – марказий ҳимоячи. Охирги ўйнаган жамоаси – «Металлург». «Машъал» билан йил охиригача шартнома тузди.
Футболчига таъриф: Абдували Мўминов «Машъал» учун бегона эмас. Чунки у олдин ҳам муборакликлар сафида тўп сурган. Абдували яна бир марта «Машъал»да ўз кучини синаб кўришни лозим топган экан, унга одма тилаймиз. У жамоани тарк этган финляндилик ҳимоячи Тони Линдберг ўрнига таклиф этилди. Абдували Мўминовга ҳимояда Жон Террига ўхшаб тўп сурсин деган яхши ният билан 26-рақам тақдим этилди. Энди у ҳимоя қўрғонига айланса ажаб эмас.
Футболчининг ўзи нима дейди: - Мени Владимир Фомичев жамоага таклиф этди. Биласиз, биринчи даврада олий лиганинг бирорта ҳам ўйинида майдонга тушмадим. Шу боис ўйин амалиёти керак эди ва «Машъал»га ўтишга қарор қилдим. Жамоага қўшилиб кетишим қийин кечмади, негаки кўплаб футболчиларни олдиндан биламан. Мавсумни 8-ўринда тугатишга ҳаракат қиламиз.

 

МИЛОРАД РЕСАНОВИЧ. 1986 йил 5 октбярда Сербиянинг Сомбор шаҳрида туғилган. Бўйи – 192 см, вазни – 82 кг. Рақами – 20. Амплуаси – тўпурар ҳужумчи. Охирги ўйнаган жамоаси – «Раднички» (Сербиянинг 2-лигасида иштирок этади). «Машъал» билан йил охиригача шартнома тузган.
Футболчига таъриф: Милорад Ресанович бўйи узун бўлгани учун ҳам бош билан яхши ўйнайди. У ўзининг биринчи расмий ўйинидаёқ гол уришга эришди. Албатта, бўйи Златан Ибрагимовичга ўхшаб 192 см. бўлгани билан худди швед ҳужумчисидек катта тезликка ва кучли зарбага эга эмас. Аммо олий лигамиз савиясида Милораддан бамисоли Златанга ўхшаб ўйнаш талаб этилмаслигини унутмаслик керак. Муҳими, у 5-6та гол уриб берса бўлгани.
Футболчининг ўзи нима дейди: - Менга Ўзбекистондан фақат «Машъал» қизиқиш билдирди. Бошқа ҳеч қайси жамоа билан алоқага чиққаним йўқ. Шуни айтишим керак. Бу ерга эркин агент сифатида келдим, чунки аввалги клубим билан шартнома тугагганди. Ўтган мавсумни Сербия иккинчи лигасида ўтказдим ва 35 ўйинда 11та гол уришга муваффақ бўлдим. Жамоамиз эса чемпионатни 12-ўринда тугатди. «Машъал»га ўтишимда ҳамюртим Игорь Петковичнинг шу ерда тўп сураётгани ҳам катта роль ўйнади. Негаки Игорни ўн йилдан бери биламан.

 

ЯННИС МАНДЗУКАС. 1984 йилнинг 8 май куни Чирчиқ шаҳрида туғилган. Бўйи – 180 см, вазни – 77 кг. Рақами – 19. Ампуласи – ҳужумкор ярим ҳимоячи. Охирги ўйнаган жамоаси: «Бунёдкор». «Машъал»га йил охиригача ижарага берилди.
Футболчига таъриф: Яннис Мандзукас бундан уч-тўрт йил олдин ярқ этиб порлаб чиққанди. Лекин ҳозир унинг ўйини унчалик кўнгилдагидек эмас. Шу сабаб ҳам бу мавсум ҳисобидан олий лигада майдонга тушмади. Унга ўйин амалиёти бўлсин дея «Бунёдкор» Мандзукасни ижара асосида «Машъал»га беришга қарор қилди. Футболчига олдинги спорт формасига қайтиши учун «Машъал» яхши мактаб бўлса ажаб эмас.
Футболчининг ўзи нима дейди: - Мени янги жамоага мураббийлар таклиф этишди. Қолаверса, ўзимга ҳам ўйин амалиёти жуда зарур бўлгани учун «Машъал»га ўтишга қарор қилдим. Муҳими, бу йил жамоа билан олйи лигада қолишни уддаласак бўлгани. Келаси йил ҳам «Машъал»да қолишимни вақт кўрсатади.

 

ЖАМШИД ҲАСАНОВ. 1988 йилнинг 3 сентябрида Тошкент шаҳрида туғилган. Бўйи – 177 см, вазни – 70 кг. Рақами – 10. Амплуаси – ҳужумкор ярим ҳимоячи. Охирги ўйнаган жамоаси: «Янгиер». «Машъал» билан йил охиригача шартнома имзолади.
Футболчига таъриф: Жамшид Ҳасанов кўпроқ чап қанотда тўп суради. Унинг тезлиги, ўйинни ўқиши жойида. У «Янгиер» сафида ўзини кўрсатгач, эндиликда «Машъал» формасида ўзини синаб кўришга қарор қилди. Мавсумнинг биринчи ярмида 13та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол урди. Яна шуни қўшимча қилиш мумкин, Жамшид Ҳасанов 2006-2007 йилларни «Трактор» таркибида, 2008-2011 йилги мавсумларни эса «Локомотив» сафида ўтказган.
Футболчининг ўзи нима дейди: - «Машъал»га мени Фомичев чақирди. «Металлург»дан ҳам таклиф тушганди, лекин ўзим Муборакка боришни хоҳладим. Мақсадим – «Машъал»га ёрдам бериш, чунки жамоа ҳозир қай аҳволда эканлигини ҳамма яхши билади. «Машъал»га киришиб кетишим унчалик қийин бўлмади. Ҳозир барча ўйинчилар билан муносабатим жойида. «Янгиер»да кўрсатган ўйинимдан негадир кўп ҳам қониқмадим. Бундан буён дастлаб олий лигада, кейинчалик эса миллий терма жамоада ўзимни кўрсатишни хоҳлайман.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 09:13, 16.08.2012.
Ўқилди: 7476 марта.
Фикрлар: 126 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.