Кириш Регистрация
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон
01/01 22:30 Ливерпуль - Лидс
02/01 01:00 Брентфорд - Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд - Манчестер Сити

Stadion.uz янги — «Фаол мухлис» лойиҳасини жорий қилди

Баҳо:
+8 | -

Мухлисларга қулайлик яратиш, уларнинг вақтини мароқли ўтказиш мақсадида сайтда бир талай лойиҳалар ташкил қилинди. Ҳали-бери бу билан чекланиб қолиш ниятимиз йўқ. Бугун эса янги лойиҳани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Лойиҳанинг номи — “Фаол мухлис”. Ўз номидан ҳам кўриниб турибдики, ушбу танлов мухлислардан фаол бўлишни талаб қилади. Зеро мухлислар фаол бўлса, бундан сайт ижодкорлари илҳом олади ва янада яхшироқ ишлашга интилишади.

Демак, лойиҳанинг мазмуни қуйидагича:
1. Бундан кейин мухлисларнинг сайтдаги ҳар бир ҳаракати балл билан белгиланади:
а) Янгилик ва хабарларга фикрлар қолдирган ҳар бир фикр учун – 1 баллдан (админлар томонидан учирилган фикрлар учун балл берилмайди);
б) Сайтдаги сўровномаларга овоз бергани учун – 2 балл;
в) «Онлайн викторина»да иштирок этгани учун – 3 балл;
г) «Футбол башорати» танловида иштирок этгани учун – 3 балл (ҳар бир турда)
д) Сайт администраторлари ва конференция иштирокчиларига саволлар йўллагани учун – 4 балл (конференция муаллифи жавоб берганидан сўнг!)

2. Барча лойиҳалар каби бу танловда ҳам сайтда рўйхатдан ўтган мухлислар иштирок этишади.

3. Ғолиб номи ҳар 10 кунда аниқланади. Бир нафар ғолибга эсдалик совғаси тақдим этилади. Дастлабки лойиҳа бугун 16 август соат 00:00дан бошланди ва 25 август соат 23:59гача давом этади. 26 августдан бошлаб эса автомат тарзда янги босқич бошланади.

4. Танлов рейтинги онлайн равишда янгилаб борилади ва уни сиз ҳам кузатиб бориш имкониятига эгасиз.

5. Сайтда жорий қилинадиган янги лойиҳалар ва улардаги фаоллик учун ҳам баллар қўшиб борилади.

Сиздан кўп нарса талаб этилмайди. Шунчаки ҳар лойиҳада фаол иштирок этинг ва ҳар 10 кунда совғага эга бўлинг!

Манба: www.stadion.uz.

Барча лойиҳалар - "Футбол башорати", "Онлайн-викторина", "Фаол мухлис" ва янги лойиҳаларда доимий равишда иштирок этиб, юқори ўринни эгаллаган мухлислар ўртасида йил сўнгида СУПЕР ЎЙИН ташкил этилади.

Киритилди: 10:29, 16.08.2012.
Ўқилди: 13783 марта.
Фикрлар: 412 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.