Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Максим Шацких «Днепр»га қарши ўйиндаги йирик мағлубият сабабларини айтди

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" кеча Туркиядаги йиғини доирасида Украинанинг "Днепр" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб, йирик ҳисобда имкониятни бой берди. Тошкентликлар устози Максим Шацких ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу шунчаки йиғин... Бундан ташқари, "Днепр-1" ва биз мазкур ўйинга турли ҳолатда келдик. Рақиб деярли битта таркиб билан ўйнаган бўлса, бизнинг бирданига 6 футболчимиз сафдан чиқди. Шунинг учун аралаш таркиб билан ўйнашга тўғри келди. Масалан, бизнинг номинал ҳужумчимиз ўнг қанот ҳимоячиси вазифасини бажарди.

Шунингдек, биз асосий таркибда ёшларни жалб қиляпмиз. Улар тажриба тўплашини ва тезроқ ўйин фалсафамизни тушуниб олишларини истаймиз.

Шунинг учун бу баҳсдан хулоса чиқариш қийин. Агар асосий таркиб билан расмий учрашувда ўйнаганимизда — бошқа гап эди. Албатта, "Днепр-1" яхши шаклланган жамоа экани кўриниб турибди. Аммо биз ҳам ўз даражамизни ва қандай ўйнашни биламиз. Қисқа қилиб айтганда, мазкур ўйиндан бирор бир хулоса қилиш қийин. Бу шунчаки назорат ўйини эди.

Боз устига, "Днепр-1"нинг ҳозирги ҳолати бошқача жамоа. Жамоа бир ойдан кейин Конференциялар лигаси ўйинида иштирок этади. Бизда эса янги мавсум 3 март куни бошланади. Шунингдек, Туркияга келганимизга энди уч кун бўлди. Тошкентда эса асосан югуриш машқларини бажаргандик», — деди Шацких.

Манба: dinamo.kiev.ua
Киритилди: 23:12, 17.01.2023.
Ўқилди: 3092 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4399]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4055]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2400]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2227]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2081]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1973]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1912]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1528]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1492]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1469]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик