"Манчестер Сити"нинг испаниялик мураббийи Хосеп Гвардиола журналистлар билан мураббийлик фаолиятини якунлагандан кейинги ҳаётидаги режалари билан ўртоқлашди.
Гвардиола Тhe Independent нашрига эрталаб 25 даража иссиқ, мазали таом ва денгиз ҳидини соғиниб, Барселонага албатта, қайтишини айтди. Мутахассис стадионга қалб жамоасининг ўйинидан завқ олиш учун боришини таъкидлади.
"Мен ҳам 90 кгли вазндаги яхши бобо бўлишни хоҳлайман", - дея қўшимча қилди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, Гвардиола яқинда “Сити” билан шартномасини 2025 йилнинг июнигача узайтирганди.