Кириш Регистрация
27/02 18:00 Бухоро 1-0 Қўқон-1912
27/02 18:45 Андижон 4-0 Сўғдиёна
27/02 19:00 Пахтакор 2-0 Қизилқум
28/02 00:45 Парма - Кальяри
28/02 01:00 Леванте - Алавес
28/02 01:00 Вулверхэмптон - Астон Вилла
28/02 17:30 Борнмут - Сандерленд
28/02 18:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
28/02 18:45 Нефтчи - Машъал
28/02 19:00 Комо - Лечче
28/02 19:00 Локомотив - Сурхон
28/02 19:15 Динамо - Навбаҳор
28/02 20:00 Брайтон - Ноттингем Форест
28/02 20:00 Бёрнли - Брентфорд
28/02 20:00 Ливерпуль - Вест Хэм
28/02 20:00 Ньюкасл - Эвертон
28/02 20:15 Барселона - Вильярреал
28/02 22:00 Верона - Наполи
28/02 22:30 Мальорка - Реал Сосьедад
28/02 22:30 Лидс - Манчестер Сити
01/03 00:45 Интер - Женоа
01/03 01:00 Реал Овьедо - Атлетико
01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

16-тур превьюси. «Навбаҳор» - «Пахтакор»

Баҳо:
+ | -

18 август куни "Пахтакор" Косонсойда "Навбаҳор" билан олий лиганинг 16-тур баҳслари доирасида майдонга тушади.

Ўз уйида ҳар қандай рақибга жиддий қаршилик кўрсатадиган "Навбаҳор" бу мавсумда "Бунёдкор" ва "Нефтчи" сингари лига етакчиларини мағлуб этиб, сафарда "Насаф"дан очко олишга эришди. Кучли клубларга қарши учрашувларга наманганликлар муносиб тайёргарлик кўра олишмоқда. Шу сабабли Косонсойда кечадиган учрашув "шерлар" учун ҳам осон бўлмаслиги табиий. Қолаверса, ашаддий мухлислари қаршисида мезбонлар ғалаба қозониш учун бор имкониятларини ишга солишади. Ишқибозларни кескин ва қизиқарли ўйин кутиб турганига шубҳа йўқ.

Шанба кунги баҳсни уч футболчи дисквалификация туфайли ўтказиб юборади. Мезбонлардан Абдумажид Тоиров ва Рустам Боқиев ўйнай олмайди. Тоиров қизил, Боқиев эса тўртинчи сариқ карточка сабабли шундай ҳолатга дуч келган. "Пахтакор" сардори Илҳом Суюнов учун ҳам "Бунёдкор" билан беллашувдаги карточка мавсумдаги тўртинчиси бўлди. Демак, Наманганда Суюнов жамоамизга ёрдам бермайди.

Биринчи даврада ўтган учрашувда "Пахтакор" 2:1 ҳисобда зафар қучган. Владимир Козак ва Кахи Махарадзенинг голлари эвазига жамоамиз уч очкони қўлга киритган.
Ёшлар ва асосий таркиблар ўйини бир хил вақт, соат 17:00да бошланади. Фақат ёшлар жума, катталар эса шанба куни куч синашишади. Беллашувлар Косонсойдаги стадионда бўлиб ўтади.

«Навбаҳор» – «Пахтакор»
Ҳакамлар: Олим Толибжонов (Тошкент), Андрей Снетков (Тошкент вилояти), Руслан Серазитдинов (Тошкент), Бахтиёр Юлчараев (Сирдарё вилояти).
Назоратчи: Александр Попов (Тошкент).

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 09:13, 17.08.2012.
Ўқилди: 4156 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.