"Ювентус" вингери Федерико Кьеза ўзининг бир йилдан кўпроқ вақт ичидаги илк голини урди.
25 ёшли футболчи Италия кубоги доирасида "Монца" жамоасига қарши ўтказилган учрашувнинг 78-дақиқасида гол урди.
Opta портали хабарига кўра, ушбу гол гол италиялик футболчи учун 378 кун ичида биринчи гол бўлди. Кьеза ўзининг охирги голини 2022 йилнинг 6 январида бўлиб ўтган "Наполи"га қарши ўйинда нишонлаган эди. Орадан кўп ўтмай, футболчи жароҳат олиб, узоқ вақт давомида майдонга туша олмади.
Федерико Кьеза 2020 йилда "Фиорентина"дан "Ювентус"га ўтганидан бери 68 ўйинда 19 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди.