Жейми Реднапп Каземиронинг дисквалификациясига изоҳ берди.
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Каземиро АПЛ доирасида "Кристал Пэлас"га қарши ўйинда (1:1) мавсумдаги 5-сариқ карточкасини олди. Бразилиялик футболчи Англия чемпионатининг 21-туридан ўрин олган "Арсенал"га қарши якшанба куни бўлиб ўтадиган ўйинни ўтказиб юборади.
"Биз ўйиндан олдин Каземиро ҳақида гаплашган эдик. Сариқ олмаслиги ҳақида гаплашгандик. Жангларда иштирок этмаслиги ҳақида суҳбатлашганди. Бу жуда муҳим эди, чунки якшанба куни у "Манчестер Юнайтед"га керак эди.
Мен Микель Артетани уйда хурсандчилик билан рақсга тушаётганини тасаввур қиляпман. Чунки Каземиро "Юнайтед" учун жуда муҳим. Уларда Каземиро қилган ишни қила оладиган ҳеч ким йўқ.
У хавфни қандай ҳис қилишни билади ва жамоа унинг ҳиссасини соғинади. "Арсенал" айнан шу нарсани хоҳларди. Бу "Арсенал" учун катта янгилик”, - деди “Ливерпуль” ва “Тоттенхэм”нинг собиқ футболчиси Sky Sports нашрига берган интервьюсида.