Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Футбол афсонаси қамоққа тушадими, Дани Алвес нимада айбланмоқда?

Баҳо:
+ | -

Ҳаммаси 1 январь куни бошланди. Испания оммавий ахборот воситаларида Дани Алвеснинг янги йилга қандай тайёргарлик кўргани ҳақида турли хил хабарларни тарқатди. Каталония полициясига бир қиз ариза билан мурожаат қилган ва 30 декабрь куни тунги клубда бразилиялик футболчи унга тегажоғлик қилмоқчи бўлганини айтган.

Бир неча кундан кейин Алвес барча айбловларни рад этди. Аммо тергов давом этди. Антена3 хабарига кўра, Алвес зўравонлик айбдори сифатида ҳибсга олиниши мумкин. Суд эса тергов жараёнида унга нисбатан эҳтиёт чорасини танлайди.

Тунги клубда нима бўлган эди?

1 январь куни ABC портали полицияга мурожаат қилган қизнинг кўрсатмалари тафсилотларини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, Каталониядаги зиёфатда Алвес бегона қизга тегина бошлаган. Қиз бу ҳақда ўртоқларига айтган ва улар аввал қўриқчиларга, кейин полицияга мурожаат қилишди.

АBC манбаларининг таъкидлашича, хавфсизлик хизмати воқеа ҳақида маълумот олганида, қиз ва унинг дўстлари хавфсиз жойга кўчирилган ва тез орада полиция клубга етиб келган. Бироқ воқеа содир этгани тахмин қилинаётган шахс ўша вақтга келиб муассасани тарк этган. Ўша куни Алвеснинг атрофидагилар АBC орқали таъқиблар фактини рад этишди. Уларнинг хабар беришича, футболчи ҳақиқатан ҳам қисқа вақт давомида клубда бўлган, лекин ҳеч кимни хафа қилмаган.

5 январь куни Алвеснинг ўзи баёнот берди:

“Ҳа, мен ўша жойда бошқа одамлар билан бирга бўлганман ва бундан завқланганман. Мени таниганлар рақсга тушишни яхши кўришимни билади. Мен бошқа одамларнинг шахсий ҳудудига кирмасдан рақсга тушдим, завқландим. Бу аёл кимлигини билмайман.

Мен ҳеч қачон бировга тажовуз қилмаганман. Мен буни қиз ёки аёл билан қандай қила оламан? Йўқ, тавба қилдим”, - деган футболчи.

Алвеснинг рафиқаси эри билан бирдам. Аммо бунинг оқибатидан унчалик ташвишланмайдиганга ўхшайди

Аntena3 хабарига кўра, 20 январь куни Алвес полиция бўлимига сўроқ учун келиши керак. Шундан сўнг у ҳибсга олиниши мумкин. Суд эса унга нисбатан эҳтиёт чорасини танлайди.

Нашрнинг ёзишича, терговда Алвес бир неча қиз яқинлашгани акс этган видеоёзув мавжуд. Шундан сўнг, ўйинчи ва улардан бири ҳожатхонага боради. Видеонинг бошқа тафсилотлари номаълум.

Қизиғи шундаки, давом этаётган жараён туфайли Алвес “Пумас “га қайта олмайди. Жамоа маҳаллий лиганинг кучли ва асосий ўйинларини, асосий юлдузисиз ўйнайди.

Киритилди: 16:35, 20.01.2023.
Ўқилди: 1720 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [5717]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [3873]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [3748]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2253]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1533]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1447]

«Барселона»нинг Қирғизистондаги академияси мураббийи: «Ҳусановнинг услуби Каталония футболига мос келади» [1427]

Роберт Левандовски «Барселона»ни тарк этишини расман эълон қилди [1422]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1407]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1406]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик