Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

"Челси" 14 та трансфер учун 465 миллион фунтдан кўпроқ маблағ сарфлади

Баҳо:
+ | -

Тодд Боули бошчилигидаги янги хўжайинлар қўл остида "Челси" ўз сафига 14 та янги ўйинчи олиб келди.

Лондон клубининг яна бир трансфери 20 ёшли ярим ҳимоячи Нони Мадуэке бўлиб, уни "Челси" ПСВ клубидан 35 миллион еврога (30 миллион фунт) сотиб олган.

Ушбу трансфер "кўклар" учун янги хўжайинлар қўл остидаги 14-трансфер бўлди.

Умуман олганда, лондонликлар эҳтимолий бонуслар ва ижара тўловларини (401,5 миллион қатъий тўловлар, 51 миллион мумкин бўлган бонуслар, Жоау Феликс ва Денис Закариянинг ижараси учун 13 миллион фунт) ҳисобга олган ҳолда Боули трансферларга 465,5 миллион фунтдан ортиқ маблағ сарфлади.

"Челси" Мадуэкедан ташқари Михаил Мудрик, Уэсли Фофана, Марк Кукурелья, Рахим Стерлинг, Калиду Кулибали, Бенуа Бадиашиле, Карни Чуквуэмеку, Пьер-Эмерик Аубамеянг, Давид Фофана, Андре Сантос, Жоау Феликс, Габриэль Закария ва бошқа футболчилар билан шартномаларни имзолади.

Қўшимча қиламизки, қишки трансфер ойнасида олти нафар футболчи "Челси"га ўтди. Булар Давид Фофана, Сантос, Бадиашиле, Феликс, Мудрик ва Мадуэке.

Киритилди: 10:02, 21.01.2023.
Ўқилди: 1637 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.