Англия чемпионатининг 21-туридан ўрин олган “Саутгемптон” – “Астон Вилла” учрашуви стадион устидаги осмондаги дрон туфайли тўхтатилди.
Учрашувнинг бош ҳаками жамоаларни трибуна остидаги хонага олиб борди, 15 дақиқадан сўнг ўйин давом эттирилди.
"Саутгемптон" ҳозирда Премьер-лиганинг қуйи лигага тушиб кетиш зонасида, 19-ўринда, "Астон Вилла" турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда.