Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Ла лига. «Барселона» «Хетафе» устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 18-тури доирасида «Барселона» ўз майдонида «Хетафе»ни қабул қилиб, осон бўлмаган ғалабани қўлга киритди.

Майдон эгалари 35-дақиқада ҳисобни очишди. "Барселона" марказда тўпни олиб қўйиб, қарши ҳужумга асос солди. Рафинья чап қанотдан жарима майдони марказига етказган тўпга Педри биринчи бўлиб етиб келди ва дарвозани ишғол қилди.

Меҳмонлар эса дастлабки 45 дақиқаликда голга тортадиган хавфли вазиятлар яратишди. Тер Штеген икки марта қутқарган бўлса, бир вазиятда узатма ҳаддан ташқари кучли бўлгани учун ҳужумчи тўпни дарвоза томон буришга улгурмади.

Иккинчи бўлимда томонлар бехато ўйнашга интилишди. ЎЙин сўнгида Франк Кессиэнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини "Хетафе" посбони қайтариб олди.

Шу тариқа, "Барселона" кичик ҳисобда ғалаба қозонди ва ўз очколарини 44 тага етказиб олди.

Испания Ла лигаси, 18-тур
Барселона – Хетафе 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 35 Педри.
Барселона – тер Стеген, Сержи Роберто (Алонсо, 77), Кристенсен (Эрик Гарсия, 46), Кунде, Бальде (Альба, 46), Бускетс, Педри, Гави, Дембеле, Рафинья (Кессиэ, 62), Фати.
Хетафе – Сория, Суарес, Джене, Дуарте, Альдерете, Иглесиас (Альварес, 84), Аленья, Милья (Сеоане, 84), Альгобия (Вильяр, 62), Майораль (Порту, 77), Унал (Латаса, 84).
Огоҳлантиришлар: Альдерете (44), Дембеле (68), Унал (82).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:33, 23.01.2023.
Ўқилди: 943 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.