"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ярим ҳимоячи Фил Фоденнинг ҳолати ҳақида гапирди.
Гвардиола Manchester Evening News нашрига берган интервьюсида Фоден майдонга ноқулай йиқилгани ва оёғида оғриқ ҳис қилганини, шу боис унга бир неча кун дам берилганини, шундан сўнг ўзини яхши ҳис қилиши кераклигини айтди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, у ярим ҳимоячи "Арсенал" билан ўйинда тикланиш учун улгурадими ёки йўқми, билмаслигини, агар у формада бўлмаса, у ҳолда "Тоттенхэм" билан ўйингача кутишга тўғри келади.
22 ёшли Фоден жорий мавсумда барча турнирларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
"Манчестер Сити" 28 январь куни Англия кубоги доирасида "Арсенал" билан тўқнаш келади, ўйин Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.