Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Ўзбекистон ва Хитой футбол ассоциацияси мутасаддилари иштирокида учрашув бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

23 январь куни ЎФАда Хитой футбол ассоциацияси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув аввалида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов икки мамлакат ўртасида футболни ривожлантириш борасидаги ҳаракатлар янги босқичга чиқишига умид билдирди. Хитой кўп жабҳада дунёда ўз ўрнига эга эканлиги, хусусан, мамлакат футболи ҳам катта натижаларга эришаётганини қайд этди.

Ўз навбатида хитойлик мутахассислар Ўзбекистон ва Хитой ўртасида футболнинг барча йўналишида самарали ҳамкорлик истиқболларига тўхталишди. Ўзбекистоннинг Осиё футболидаги мавқеини эътироф этишди. Томонлар ўзаро тажриба алмашиш масалаларини атрофлича кўриб чиқдилар. Хусусан, турли терма жамоалар ўртасида ўртоқлик учрашувларини ташкиллаштириш, халқаро мусобақаларга Ўзбекистон терма жамоаларини жалб этиш, Миллий, Олимпия ва аёллар терма жамоалари ўртасида турнирларни йўлга қўйиш бўйича таклифлар билдирилди.

Футбол инфратузилмаси, академиялар фаолияти ва терма жамоалар базасини ташкил этишда Хитой тажрибасини ўрганиш, ҳакамлар учун тажриба алмашиш дастурларини жорий этиш масалаларига тўхталиб ўтилди. Маълумки, Хитойда дунёнинг футболи энг ривожланган мамлакатларидан мутахассислар фаолият олиб боришмоқда. Бу борада юртимиз вакиллари ҳам ўзаро тажриба алмашиш дастурларида иштирок этиб, ўз малакасини ошириш истиқболи юзасидан фикр алмашилди.

Ханчжоуда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари олдидан икки мамлакат Олимпия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйинини ўтказиш режага киритилди. Ҳар икки томон ҳам узоқ муддатли самарали ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 21:50, 23.01.2023.
Ўқилди: 768 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [5379]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [3632]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [3600]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2069]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1458]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1416]

Роберт Левандовски «Барселона»ни тарк этишини расман эълон қилди [1395]

«Барселона»нинг Қирғизистондаги академияси мураббийи: «Ҳусановнинг услуби Каталония футболига мос келади» [1394]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1374]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1371]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик