Кириш Регистрация
27/01 00:45 Верона 1-3 Удинезе
27/01 01:00 Жирона 1-1 Хетафе
27/01 01:00 Эвертон 1-1 Лидс
27/01 11:00 Таиланд 2-0 Ливан
27/01 13:00 Ироқ 4-2 Қирғизистон
27/01 13:00 Вьетнам 5-4 Кувайт
27/01 17:00 Индонезия 5-0 Жанубий Корея
28/01 11:00 Афғонистон 3-0 Саудия Арабистони
28/01 13:00 Япония 6-2 Австралия
28/01 15:00 Эрон 4-1 Малайзия
28/01 17:00 Ўзбекистон 0-0 Тожикистон
29/01 01:00 Аякс - Олимпиакос
29/01 01:00 Арсенал - Қайрат
29/01 01:00 Монако - Ювентус
29/01 01:00 Атлетик Бильбао - Спортинг
29/01 01:00 Атлетико - Буде-Глимт
29/01 01:00 Байер - Вильярреал
29/01 01:00 Боруссия Д - Интер
29/01 01:00 Брюгге - Марсель
29/01 01:00 Айнтрахт Ф - Тоттенхэм
29/01 01:00 Барселона - Копенгаген
29/01 01:00 Ливерпуль - Қорабоғ
29/01 01:00 Манчестер Сити - Галатасарой
29/01 01:00 Пафос - Славия
29/01 01:00 ПСЖ - Ньюкасл
29/01 01:00 ПСВ - Бавария
29/01 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
29/01 01:00 Наполи - Челси
29/01 01:00 Юнион - Аталанта

Рустам Акрамов: «Терма жамоа Самарқандда яна ўйнаши мумкин»

Баҳо:
+ | -

Самарқандда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Эрон ёшлар термаси ўртасидаги ўйиндан кейин терма жамоалар техник директори Рустам Акрамовнинг маълум қилишича, терма жамоаларимизнинг бошқа ўйинлари яна Самарқанд шаҳрида ўтказилиши мумкин.

«Авваламбор, Ўзбекистон – Эрон ўйини ташкилотчилигини ажойиб тарзда ўтказганликлари учун мезбонларга миннатдорчилик билдираман. Барча ташкилий ишлар жуда юқори даражада ўтказилди. Қолаверса, ўйинда жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун минглаб мухлисларнинг стадионга келганликларидан билса бўладики, самарқандлик мухлислар бундай халқаро учрашувларни соғиниб қолишган», - дейди терма жамоалар техник директори Рустам Акрамов.

Ушбу мутахасис сўзида давом этар экан, ЎФФнинг терма жамоалар ўйинларини фақат пойтахтда эмас, Самарқандда ҳам ўтказиш режаси борлигини айтиб ўтди.

«Умуман олганда, ЎФФ тузилган дастурига кўра, турли ёшдаги терма жамоаларимиз ўйинларини вилоятларда ҳам ўтказишни режалаштирган. Хусусан, яқин келажакда миллий терма жамоамизнинг ўртоқлик ўйинларидан бири Самарқандда ўтказилишини режага киритганмиз. Қолаверса, ушбу дастуримизга кўра, ўсмирлармиз, ёшлар терма жамоаларининг аксарият ўйинларини босқичма босқич вилоятларда, жумладан Самарқанд, Бухоро, Қарши, Андижон, Наманган, Фарғона ва бошқа шаҳарларимизда ўтказишни режалаштирганмиз. Зеро, барча терма жамоаларимиз таркиби бутун мамлакатимиздан йиғилган футболчилардан ташкил топган. Шундай экан, термаларимиз пойтахтдан ташқарида ҳам тўп суриб, мухлисларга байрам шукуҳини тақдим этиши керак» - дейди мамлакатимизнинг таниқли мутахасиси, профессор Рустам Акрамов биз билан суҳбатда.

Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилди: 14:41, 18.08.2012.
Ўқилди: 4264 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.