Англия Премьер-лигасининг 21-туридан ўрин олган сўнгги ўйинда “Тоттенхэм” “Фулхэм” меҳмони бўлди. Биринчи бўлимдаёқ Харри Кейн ҳисобни очди ва Лондон клуби учун голлар сони бўйича клуб рекордини такрорлади. Ўйиндан сўнг футболчи рекорд ҳақида ўйламаганини тан олди:
"Биз учун жуда муҳим ғалаба, айниқса олдинги муваффақиятсизликларни ҳисобга олсак. Бу ерда ўйнаш осон эмас, лекин биз буни уддаладик. Рекордми? Бу яхши, лекин ўйнаганимда бу ҳақда ўйламаганман. Агар гол уриш имкониятини қўлдан бой берсангиз, бу рекорд ўрнатмаганингиз учун эмас, балки жамоангизни пастга туширганингиз учун. Яна битта гол уришим мумкин эди, аммо дарвозабон жамоасини яхшигина қутқариб қолди", - деб Кейн сўзларини келтиради BBC Sport.