Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал 1-0 Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

«Андижон» расман Александр Аверьяновни истеъфога чиқарди

Баҳо:
+ | -

"Андижон" футбол клуби расмий сайти бош мураббий Александр Аверьяновнинг истеъфога чиқарилганини расман маълум қилди.

"Клубимиз 16-турда «Шўртан» майдонида йирик ҳисобдаги мағлубиятга учради. Бу эса бош мураббий Александр Аверьяновнинг истеъфога чиқишига сабаб бўлди.

Россиялик мутахассис мавсум бошида «Андижон»ни қабул қилиб олганида мухлисларнинг ундан умиди катта эди. Афсуски, кетма-кет мағлубиятлар жамоани турнир жадвалида охирги ўринга тушириб юборди. Охирги марта эса 10-турда «Қизилқум» майдонидан ғалаба билан қайтишганди.

Иккинчи даврада вазият ижобий томонга ўзгариши кутилганди. Бироқ ўз майдонида «Навбаҳор»га 0:1 ҳисобида ютқазиб қимматли очколардан маҳрум бўлди. «Шўртан» билан ўйиндаги натижа эса ҳаммасидан ошиб тушди. Шу сабабли «Шўртан»га қарши учрашувдан сўнг россиялик мураббий ишдан бўшатилди", дея ёзади www.andijon-pfc.uz сайти. 

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 18:35, 18.08.2012.
Ўқилди: 5241 марта.
Фикрлар: 38 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик