"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета полшалик ҳимоячи Якуб Кивернинг трансфери ҳақида фикр билдирди.
“Кивернинг жамоамизга қўшилгани ажойиб. У ёш ва кўп қиррали ҳимоячи бўлиб, А Серияда, шунингдек, халқаро миқёсда Польша терма жамоаси учун катта салоҳият ва юқори ўйин сифатини кўрсатди.
Кивер - ҳимоя чизиғимизга куч ва сифат берадиган футболчи. Биз Якуб ва унинг оиласини “Арсенал”га келгани билан қутлаймиз", дейди мураббий.