Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

"Пахтакор" "Насаф"га етиб олди

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 16-турида "Пахтакор" Косонсойда “Навбаҳор”га қарши майдонга тушди.

Илк хавфли ҳужумни 8-дақиқада жамоамиз содир этди. Абдухолиқовнинг товони билан берилган зарбасини Романенко қайтариб қолди. 13-дақиқада бурчак тўпидан сўнг Шерзод Каримовнинг пасидан сўнг Кримец боши билан "Навбаҳор" дарвозасига йўллади. Бу вазиятда тўп дарвоза тўсини тегиб қайтди. 20-дақиқада Владимир Козакнинг жарима зарбаси жонли деворга теккан бўлса, 27-дақиқада Тимур Султановнинг жарима тўпидан сўнг унинг жамоадошлари тўпга етиб кела олишмади. 32-дақиқада бурчак тўпидан сўнг майдон эгалари вакили Виталий Панасюк жамоамиз футболчисини ўз жарима майдони ичида йиқитди. Бош ҳакам мезбонлар дарвозасига пенальти белгилади. Кахи Махарадзенинг пенальтидан йўллаган зарбасини Романенко қайтарди, аммо такрорий зарбада Кахи барибир гол урди – 0:1. 36-дақиқада Абдухолиқовнинг зарбасига аниқлик етишмади. 43-дақиқада Ойбек Қиличевнинг жарима зарбасини ҳимоячилар қайтаришган бўлса, кейинги дақиқада Ғайрат Жўраевнинг қанотдан ошириб берган тўпига шериклари етиб кела олишмади. 

Иккинчи бўлим бошида Шерзод Каримовнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди. 61-дақиқада захирадан майдонга тушган Шаҳбоз Эркиновнинг зарбасини Романенко қайтариб қолди. 64-дақиқада Махсталиевнинг зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди. 71-дақиқада Абдумалик Абдуллаев меҳмонлар дарвозабони билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди, аммо гол ура олмади. Шундай қилиб "шерлар" сафардан ғалаба билан қайтишди ва яна мусобақанинг 3-поғонасига чиқиб олишди. 

 

«Навбаҳор» (Наманган) – «Пахтакор» (Тошкент) 0:1 (0:1)

Гол: Махарадзе 32, - 0:1.

Амалга оширилмаган пенальти: Махарадзе 32 (дарвозабон)

Ҳакамлар: О.Толибжонов (Тошкент), А.Снетков (Тошкент вилояти), Р.Серазитдинов (Тошкент), Б.Юлчараев (Сирдарё вилояти). 

«Навбаҳор»: Романенко, Маҳаммаджонов, Панасюк, Меҳмонов, А.Султанов (Исоқов, 62), Ҳамидов, Маҳмудов, Т.Султанов, Умаралиев, А.Жўраев (Абдуллаев, 54), Ғ.Жўраев.

«Пахтакор»: Лобанов, Кримец, Махарадзе, Абдухолиқов (Эркинов, 60), Клецков, Каримов (Андреев, 70), Ҳошимов, Шарофетдинов, Козак, Қиличев (Сергеев, 90+1), Махсаталиев. 

Огоҳлантиришлар: Клецков 34, Кримец 75, Маҳмудов 84. 

Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 21:14, 18.08.2012.
Ўқилди: 4523 марта.
Фикрлар: 35 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.