Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Юрий Саркисян: «Айтинг, мен тарбиялаган футболчи ўйнамаган қайси клуб қолди?»

Баҳо:
+1 | -

«Бунёдкор» - «Нефтчи» учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисми фарғоналиклар устози билан ўтди.

— Умуман олганда, ёмон ўйин кўрсатмадик. Ўтказиб юборган тезкор иккита голдан сўнг ўзимизни йўқотиб қўймадик. «Бунёдкор» мамлакат чемпиони, маҳоратли футболчилардан ташкил топган етакчи клуб! Биз ўз майдонимизда ҳужумкор ўйин кўрсатамиз. Меҳмонда эса вазиятга қараб, рақибнинг кучини инобатга олиб ўйнаймиз. Шунга қарамасдан шогирдларим бугун «Бунёдкор»дек кучли рақиб соясида қолмасдан, Нестеров дарвозаси олдида ҳам вазиятлар яратишди. Бироқ дарвозабонимиз йўл қўйган хатолар бизга қимматга тушди, — деди Юрий Вазгенович.

— Ҳакамлар ҳақида бирон нима дея оласизми?
— Мен 65 ёшдаман! Икки йил Москвадаги мураббийлар Олий мактабида таҳсил олган Ўзбекистондаги ягона мутахассисман. Шунингдек, «Нефтчи»даги меҳнатларим ҳамда ўзбек футболи ривожи учун қўшган ҳиссамни ҳукумат юқори баҳолаб, бир неча орденлар билан тақдирлаган. Шунча нарсага эришган бўлсам-да, футбол қоидаларини билмайман. Шу боис ҳакамлар ҳақида гапира олмайман.

— Юрий Вазгенович, Сизга ва жамоангизга алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Бу мавсум Жар стадионига ташриф буюрган ҳеч бир жамоа «Бунёдкор»га «Нефтчи»дек очиқ ва ҳужумкор ўйин таклиф қилмаган эди. Ҳатто Осиё Чемпионлар лигаси мусобақаси доирасидаги баҳслар ҳам шу бугунгидек шиддаткор ўтмаганди. Бундай жамоангиз билан фахрлансангиз арзийди.
— Сизга ҳам раҳмат. Энг яхши ҳимоя бу  ҳужум! Ҳужум қилмаган жамоа ютқазади. Гол уришни билмайдиган клуб юта олмайди.

— Юқорида дарвозабон ҳақида гапирдингиз. Улар ўйинга қандай тайёрланишади? Айниқса, мана бугунгидек муҳим баҳслар олдидан.
— Биз учун ҳамма ўйин муҳим. "Андижон", "Машъал" ёки бўлмасам «Бунёдкор»ни ютсак ҳам бир хил  уч очкодан оламиз. Тўп тепиш футболчиларни, уларга йўл-йўриқ кўрсатиш менинг вазифам! Ҳозирги замонда футбол шу даражада тезлашиб кетдики, унга қараб инсон ўзини тайёрлаяпти. Илгари Валерий Лобановский компьютер ёрдамида футболчиларнинг маҳоратини аниқлаб, жамоага қабул қилган ва шу туфайли юксак марраларни забт этган. Термизда ўйнаганимда Десятчиков бизни ҳар куни 12 км.дан югуртирарди. Шунда буни нима фойдаси бор, деб сўрардик. У айтарди: ўйнашни билмасаларинг ҳам, чопишни қойиллатиш керак. Ҳеч бўлмаса дуранг ўйнайсизлар, дерди Десятчиков.

— Сиз ҳам жамоага шу каби усуллар ёрдамида футболчи қабул қиласизми?
— Йўқ, менда имкониятлар чегараланган. Шунинг учун бўлса керак ҳар йили таркибимиздан кўплаб ўйинчилар кетиб қолишяпти. Ўтган йили 7та, бу йил 6та футболчим бошқа жамоаларга ўтиб кетишди. Айтинг, мен тарбиялаган футболчи ўйнамаган қайси клуб қолди? Мен «Нефтчи»даги меҳнатларим туфайли шу даражага чиқдим. Халққа танилдим, ҳурмат қозондим! Хозирги кунда эрталаб футболга келганлар, тушликдан сўнг юлдуз бўлишни исташади.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 22:02, 18.08.2012.
Ўқилди: 7104 марта.
Фикрлар: 65 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.