Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

«Қизилқум» Назорат учрашувида «Сурхон»ни енгди

Баҳо:
+ | -

Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган «Қизилқум» бугун иккинчи назорат учрашувини ўтказди.

Термизнинг “Сурхон” жамоасига қарши кечган беллашувда намвоийликлар ишончли ғалабани қўлга киритишди. Беллашувнинг 38-дақиқасида Жасур Холтўраев собиқ жамоадошлари дарвозасини аниқ нишонга олган бўлса, орадан кўп ўтмай жамоа сардори Шерали Жўраев орадаги фарқни иккитга оширди.

Иккинчи бўлим ўрталарида термизликлар 11-метрлик жарима зарбасидан ҳисобни қисқартирган бўлишса, ўйиннинг сўнгги сонияларида захирадан майдонга тушган Илҳом Ваҳобов беллашувга якуний нуқтани қўйди — 3:1.

Тошкент йиғини давомида «Қизилқум» навбатдаги назорат учрашувини 27 январь куни Самарқанднинг “Динамо”сига қарши ўтказади.

Назорат учрашуви.
“Қизилқум” – “Сурхон” 3:1
Тошкент вилояти. Аҳмад Яссавий қўрғони стадиони.
Бош ҳакам: Раҳимбек Каримов.
Голлар:  Жасур Холтўраев (38), Шерали Жўраев (43), Илҳом Ваҳобов (90) - Камронбек Саидазимов (64-пен).
“Қизилқум”: Ж. Илёсов, Ж.Содиқов, О.Толмасов, С.Шукруллаев, А.Маматхўжаев, Ш. Туропов, А. Саноев, Д.Анваров, Ш.Жўраев, Д.Раҳматуллаев, Ж.Холтўраев.
Захирадан майдонга тушганлар: Азизбек Усмонов, Ойбек Нурматов, Ислом Тошпўлатов, Илҳом Ваҳобов, Николай Тарасов, Мурод Раҳматов, Салоҳиддин Турсунов.

Манба: https://t.me/PFC_Qizilqum
Киритилди: 16:09, 24.01.2023.
Ўқилди: 1042 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик