Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Рустам Мирсодиқов: "Биз бугун олтинга тенг очколарга эга бўлдик"

Баҳо:
+ | -

Бекободда бўлиб ўтган “Металлург” – “Насаф” учрашувидан кейин мезбон жамоа бош мураббийи Рустам Мирсодиқовнинг бугунги ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

“Ҳар бир ўйинни олдиндан нима билан тугашини айтиб бўлмайди, бу футбол. Бизда учрашув давомида 4-5та қулай вазиятлар бўлди, биз шу вазиятларнинг биринчисидан унумли фойдаландик. “Насаф” жамоаси 2-ўринда бормоқда, уларни бугунги ўйинга кучли тайёрлаш ҳам уйлайманки шарт эмас эди, улар доимо ҳужумкор ўйин намойиш этишади, биз турнир жадвалининг охирги ўринларидан бирида бормоқда эдик ва ўтган учрашувларда кўплаб очколар йўқотдик, бугунги эришган 3 очкомиз биз учун гўё олтинга тенг бўлди. “Насаф”дан 3 очко "тортиб олиш"ни ҳар қандай жамоа ҳам уддалай олавермайди, бу биз учун жуда яхши натижа бўлди деб ўйлайман” – деди Рустам Мирсодиқов.

- Жамоалар ўртасидаги учрашувларнинг натижаларига бир назар солсак, бу йил ҳисобидан иккала жамоа тўртинчи бор учрашди, кўпчилик футбол мухлисларининг фикрича гўёки икки жамоа келишиб ўйнаётгандек, бунга нима дейсиз?
- Энди мухлислар айтаверишади (кулиб), мана ўйинни ўзларингиз тўлиқ кўрдиларингиз, шу келишилган ўйинга ухшайдими, ўйинда ҳаттоки четлатиш ҳам бўлди, ўйинчилар жонини Жабборга бериб ўйнашди, ҳаттоки майдонда тортишувлар ҳам бўлиб турди, ёки пенальти берилгани йўқ, бундай ўйинни келишилган деб баҳо бериш менимча тўғри бўлмайди.

- Бугунги ҳакамлар ҳақидаги фикрингиз қандай?
- Мен ҳакамлар ишига ҳеч қачон баҳо бермаганман.

- Жамоангиз доим иккинчи даврага келиб, доимо бироз кучли ўйин намойиш қила бошлайди, бу нимага боғлиқ?
- Биз доимо яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз, мақсадимиз бекободлик мухлисларни хурсанд қилиш.

Биз шунингдек, ўйин тугагандан сўнг “Насаф” бош менеджери Шамил ака Ярулин билан қисқа суҳбат қилишга муяссар бўлдик, у кишининг ҳам бугунги учрашув натижаси анча кайфиятини бузганлиги кўриниб турар эди ва мухлислар номидан у кишига: “Насаф” жамоаси У.Тошев бош мураббийлиги остида, бу ўйин билан кўзланган мақсадларга эриша олмаслигини” айтдик, у киши бу фикримизга қисқа қилиб: “кўрамиз ҳали ва бу ҳақда кейинроқ албатта гаплашамиз” деб қуя қолдилар.

Манба: voha.uz
Киритилди: 23:58, 18.08.2012.
Ўқилди: 3747 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.