Роналдиньо 15 йил олдин "Барселона"ни тарк этганди. Аммо ўшандан бери у клуб билан алоқани узмаган: у турли тадбирларда қатнашаи, “кўк-анорранглилар” элчиси бўлган, каталониялик афсоналар жамоасида ўйнайди. Шу боисда, бразилиялик ўғлини ҳам клубга олиб келган бўлса ажаб эмас.
17 ёшли Жоао Мендес де Ассис Мореира бир неча ҳафтадан бери Каталонияда бўлиб турибди ва у "Барселона"нинг 19 ёшгача бўлганлар жамоаси учун синовдан ўтмоқда.
Роналдиньонинг ўғли учун унинг ўйин фазилатларини баҳолаш учун ҳатто ўртоқлик учрашуви ҳам ўтказишди. Шундан кейингина мураббийлар ёш футболчи билан шартнома имзолашга қарор қилишди. Штаб-квартира ҳали Мендес каталонияликлар даражасига мос келишига ишончи комил эмас. Аммо Роналдиньо билан тўғридан-тўғри музокара олиб борган клуб президенти Жоан Лапорта мураббийлардан уни яшилаб синовдан ўтказишни сўраган.
Жоао Мендеснинг бўйи унчалик ҳам баланд эмас(178 см). У қанот ва ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ҳам ўйнай олади. Қайд этилишича, унинг майдондаги ҳаракатлари отасига жуда ўхшайди.
Жоао футболдаги илк қадамларини “Фламенго” академиясида қўйган. Кейинчалик у “ПСЖ”нинг Бразилия академиясига қўшилди. Париж клуби скаутлари унда истеъдодни кўрдилар, лекин уни Францияга чақиришмади.
Кейин, 13 ёшида, болакай “Крузейро”да кўрикдан ўтказилди. Бу жараёнда у отаси туфайли ҳеч қандай имтиёзларга эга бўлмаслик учун ўз шахсини яширган. Жоао билан шартнома имзолангандан кейингина унинг отаси Роналдино эканлигини ошкор қилди. Бир йил ўтгач, у “Крузейро” билан 2025 йилгача шартнома имзолади ва ҳақиқатан ҳам таркибга киришни хоҳлади.
Ҳужумчи академияда ажойиб старт олди: у У-14 жамоаси билан Хитойда бўлиб ўтган ёшлар турнирига борди ва у ерда икки бор гол урди, чемпион бўлди. Шундан сўнг Жоао Нике билан ҳомийлик шартномасини имзолади. “Крузейро”да уни Европанинг кўплаб клубларидан скаутлар кузатиб боришди. 15 ёшида у яна “ПСЖ”дан воз кечди ва "Барселона" томонидан Лео Мессининг ўрнини босадиган номзод сифатида рўйхатга киритилди!
У ўтган қишда "Крузейро"ни тарк этди. Деярли бир йил давомида бразилиялик ўзига жамоа топа олмади ва кутилмаганда “Барселона”га келиб қолди. Агар у Каталониядаги синов жараёнидан муваффақиятли ўтса, ўнлаб йиллар давомида Европа гигантларини ўйинчилар билан таъминлаб келаётган дунёдаги энг яхши академиялардан бирига жалб қилинади. Шунинг учун биз футбол мухлислари Жоао ўз салоҳиятини рўёбга чиқаришини ва "Барса"нинг асосий жамоасига етишишини жуда хоҳлаймиз. Зеро, афсонавий футболчининг фарзанди ўйинини кўриш ҳеч кимни бефарқ қолдирмаса керак.