Кириш Регистрация
27/01 00:45 Верона 1-3 Удинезе
27/01 01:00 Жирона 1-1 Хетафе
27/01 01:00 Эвертон 1-1 Лидс
27/01 11:00 Таиланд 2-0 Ливан
27/01 13:00 Ироқ 4-2 Қирғизистон
27/01 13:00 Вьетнам 5-4 Кувайт
27/01 17:00 Индонезия 5-0 Жанубий Корея
28/01 11:00 Афғонистон 3-0 Саудия Арабистони
28/01 13:00 Япония 6-2 Австралия
28/01 15:00 Эрон 4-1 Малайзия
28/01 17:00 Ўзбекистон 0-0 Тожикистон
29/01 01:00 Аякс - Олимпиакос
29/01 01:00 Арсенал - Қайрат
29/01 01:00 Монако - Ювентус
29/01 01:00 Атлетик Бильбао - Спортинг
29/01 01:00 Атлетико - Буде-Глимт
29/01 01:00 Байер - Вильярреал
29/01 01:00 Боруссия Д - Интер
29/01 01:00 Брюгге - Марсель
29/01 01:00 Айнтрахт Ф - Тоттенхэм
29/01 01:00 Барселона - Копенгаген
29/01 01:00 Ливерпуль - Қорабоғ
29/01 01:00 Манчестер Сити - Галатасарой
29/01 01:00 Пафос - Славия
29/01 01:00 ПСЖ - Ньюкасл
29/01 01:00 ПСВ - Бавария
29/01 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
29/01 01:00 Наполи - Челси
29/01 01:00 Юнион - Аталанта

Марат Бикмаев 5 ўйиндан иборат дисквалификацияни ўтамоқда

Баҳо:
+ | -

1 июль куни бўлиб ўтган "Жетису" ва "Актобе" жамоалари ўртасидаги Қозоғистон Премьер-лигаси баҳсида ҳамюртимиз Марат Бикмаев ўйиннинг 23-дақиқасида майдондан четлатилганди. Ўшанда ҳакам Бикмаев рақибига нисбатан қўл билан зарба берди деб ҳисоблади.

5 июль куни бўлиб ўтган Қозоғистон футбол федерацияси Тартиб-интизом қўмитаси Марат Бикмаевни ўша ҳаракати учун 5та ўйинга дисквалификация қилиш ҳақида қарор чиқарди. Бунгача 26 ёшли футболчи жамоасининг "Тараз" ва "Ордабаси"га қарши ўйинларини ўтказиб юборганди. "Актобе"нинг Европа лигаси саралаш баҳслари туфайли "Акжайик" ва "Қайрат"га қарши ўйинлари эса қолдирилганди.

Тартиб-интизом қўмитасининг 16 август куни бўлиб ўтган йиғилишида эса Бикмаев дисквалификацияни ана шу ўйинларда ўташи ҳақида қарор чиқарди. Бу ўйинлар эса кейинроқ бўлиб ўтади. "Актобе" бугун Бақоевнинг "Иртиш"ини қабул қилади ва бу ўйинда ҳам юртдошимиз майдонга туша олмайди.

Шундан кейин эса Марат тақвим бўйича навбатдаги ўйинларда майдонга  тушаверади. Фақат қолдирилган ўйинларни ўтказиб юборади.

Марат Бикмаевнинг майдондан четлатилиши ва унга нисбатан чиқарилган 5та ўйиндан иборат дисквалификация жазосига нисбатан "Актобе" бош мураббийи қуйидагича фикр билдирди.

— Мен футболчиларнинг очиқчасига қўпол ўйнаши — орқадан оёғи ёки юзига зарба беришига ҳамиша қарши бўлиб келганман. Бикмаев билан содир бўлган вазиятда эса Белич (рақиб футболчиси - std.uz) яхши спектакл кўрсатди. Икки футболчи бир-бирига интилди ва иккинчиси йиқилиб тушди. Бикмаевни майдондан четлаштириб, Беличга сариқ карточка берди. Менимча, ҳакам вазиятни яхши ҳис қила олмади. Бикмаев шунчаки провокация қурбонига айланди. Бу фейр плей ҳам, бошқа нарса ҳам эмас. Ҳакамлар майдонда диққатлироқ бўлишлари ва биз мураббийлар каби футболчилар билан доимо суҳбатда бўлишлари лозим. Баъзи қайноққон футболчилар борки, улар ҳар доим ҳам ўз ҳиссиётларини жиловлай олишмайди. Улар билан ишлаш лозим.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:10, 19.08.2012.
Ўқилди: 4871 марта.
Фикрлар: 36 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.