"Милан" Италия А Сериясининг биринчи даврасини йирик ҳисобдаги мағлубият билан якунлади. Ярим ҳимоячиси Сандро Тонали жамоаси инқирозга юз тутганини билади. У бу вазиятдан чиқиш йўллари ҳақидаги тасаввурлари билан ўртоқлашди.
"Бизни юқорига кўтарилишга имкон берган жамоавий руҳни зудлик билан қайтаришимиз керак. Ўтган мавсумда у бизнинг катта устунлигимиз эди. Биз бирлашишимиз, эски йўлга қайтишимиз керак, бунинг учун ҳамма ўзини бироз кўпроқ қурбон қилиши шарт", дея Тоналининг сўзларини келтиради pianetamilan.it.