"Арсенал"нинг собиқ футболчиси Андрей Аршавин лондонликлар жамоасининг 2022/2023 йилги мавсумда чемпионлик учун имкониятларини юқори баҳолади.
Премьер-лига пешқадами "Арсенал" 50 очко жамғариб, иккинчи ўриндаги "Манчестер Сити" (45) устидан пешқадамликни сақлаб қоляпти. “Канонирлар” охирги марта 20 йил аввал Англия чемпионига айланганди.
"Арсенал"нинг чемпион бўлиш эҳтимоли жуда юқори, чунки улар яхши ўйин кўрсатмоқда ва "Манчестер Сити" вақти-вақти билан сустлашиб туради. "Арсенал" умуман яхши натижа қайд этяпти. Ҳозирча улар ҳамма нарсада, шу жумладан, "Ман Сити"дан ҳам устунроқ.
"Манчестер Сити" таслим бўлиши даргумон, аммо бу йил ҳар ҳолда, чемпионликка даъвогар жамоалар ўртасидаги интрига ва қарама-қаршилик нуқтаи назаридан ҳаммаси қийинроқ бўлади", - дея Аршавиннинг сўзларини келтиради Match TV.
Россиялик футболчи 2009-13 йилларда "Арсенал"да ўйнаган. Умумий ҳисобда у жамоа учун 144 учрашувда 31 та гол ва 38 та голли узатмани амалга оширган.