Германия чемпионатининг 17-турида «Вольфсбург» «Герта»ни мағлуб этди (5:0).
«Бўрилар» турнирдаги ғалабали сериясини 6 та ўйинга етказди, бу эса клуб тарихидаги иккинчи энг яхши натижадир.
Рекорд Феликс Магат қўл остида 2008/2009 йилги мавсумда кетма-кет 10 ғалабага етган эди, ўшанда «Вольфсбург» якунда Бундеслига чемпионига айланган.
Айни дамда Нико Ковач шогирдлари турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда.