Кириш Регистрация
28/01 11:00 Афғонистон 3-0 Саудия Арабистони
28/01 13:00 Япония 6-2 Австралия
28/01 15:00 Эрон 4-1 Малайзия
28/01 17:00 Ўзбекистон 0-0 Тожикистон
29/01 01:00 Аякс - Олимпиакос
29/01 01:00 Арсенал - Қайрат
29/01 01:00 Монако - Ювентус
29/01 01:00 Атлетик Бильбао - Спортинг
29/01 01:00 Атлетико - Буде-Глимт
29/01 01:00 Байер - Вильярреал
29/01 01:00 Боруссия Д - Интер
29/01 01:00 Брюгге - Марсель
29/01 01:00 Айнтрахт Ф - Тоттенхэм
29/01 01:00 Барселона - Копенгаген
29/01 01:00 Ливерпуль - Қорабоғ
29/01 01:00 Манчестер Сити - Галатасарой
29/01 01:00 Пафос - Славия
29/01 01:00 ПСЖ - Ньюкасл
29/01 01:00 ПСВ - Бавария
29/01 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
29/01 01:00 Наполи - Челси
29/01 01:00 Юнион - Аталанта

Сайтнинг барча фойдаланувчиларига мурожаат!

Баҳо:
+ | -

Барчамиз ҳар куни турли мақсадларда ҳар хил сайтларга кирамиз. Ўзимизга керакли маълумотларни оламиз, улардан фойдаланамиз. Лекин шундай сайтлар борки, уларга ҳар куни ташриф буюрамиз, баъзи сайтлар бизнинг севимли масканимизга айланиб қолган. Бу ҳеч кимга сир эмас. Демак, ўша сайт эгалари яхши ишлашади, фойдаланувчилар учун барча қулайликларни яратиб беришади.

Std.uz ҳам ўзбек спорти мухлисларининг севимли сайтларидан бирига айланиши учун турли хил лойиҳаларни амалга ошириб келмоқдамиз, фойдаланувчиларга қулайлик яратишга интилмоқдамиз. Бунга ўзингиз гувоҳ бўлиб турибсиз, уларни бирма-бир санаб ўтиш шарт эмас.

Ваъда берганимиздек, бундай лойиҳалар ҳали давом этади. Булар билан чекланиб қолмоқчи эмасмиз. Шу мақсадда бугун барча сайтимиз фойдаланувчиларига мурожаат қилмоқчимиз. Яна нима қилсак, сайтимиз қизиқарлироқ ва мазмунлироқ бўлади? Сайтда қандай лойиҳалар бўлишини истардингиз?

Қуйидаги йўналишларда таклифларингизни кутамиз (иложи бўлса қисқа ва лўнда, тушунарли тилда баён қилишингизни сўраймиз):
1. Сайт дизайни ва таркибий тузилмаси бўйича таклифлар;
2. Янги лойиҳалар бўйича таклифлар;
3. Сайт мазмуни ва материаллар бўйича таклифлар;
4. Сайтда мавжуд камчиликларн бартараф этиш бўйича таклифлар;
5. Сайтнинг ривожи бўйича ҳар қандай таклифлар.

Одатда ғоялар ҳам маълум қийматга эга. Инобатга олиниб, сайтга жорий қилинган ғоя муаллифларининг ҳам барчаси албатта мукофотланишади. Шунинг учун ўзига хос мазкур танловимизда профессионал веб-дизайнерлар, дастурчилар, мутахассислардан тортиб оддий мухлислар ҳам иштирок этишлари мумкин.

Таклифларингизни stadionuz@mail.ru электрон почтасига юборишингизни сўраймиз (шу хабарнинг тагида ҳам фикр билдириш орқали қолдириш мумкин, аммо мукофотланадиган таклифлар почтага юборилгани маъқул). Таклиф ва ғояларингизни кутамиз.

Stadion.uz раҳбарияти

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:59, 19.08.2012.
Ўқилди: 8921 марта.
Фикрлар: 57 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.