Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

УЕФА ЖЧ саралаш форматини ўзгартириш ва Миллатлар лигасида плей-офф ўйинларини жорий этишни муҳокама қилади

Баҳо:
+ | -

УЕФА жамоалар ўртасидаги турнирларни ислоҳ қилишни муҳокама қилади.

Бугун Ньон шаҳрида ташкилот ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Европа мусобақаларидаги ислоҳотларга оид бир қанча саволлар муҳокама қилинади.

Биринчиси, жаҳон чемпионати учун янги саралаш тизими масаласи. 2026 йилдан бошлаб жаҳон чемпионатида 48 та жамоа иштирок этади, улардан 16 таси Европа. Шу муносабат билан УЕФА саралаш босқичини ўзгартиришни режалаштирмоқда.

Саралаш босқичида 4 ёки 5 та жамоадан иборат 12 та гуруҳ тузилиши мумкин. Бу тизим билан гуруҳларда биринчи ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри жаҳон чемпионатига йўлланма олади, қолган 4 та ўрин эса плей-офф босқичида ўйнайди.

Бу кўриб чиқилаётган ягона вариант эмас, лекин жорий саралашдаги ҳар қандай ўзгаришлар ўйинлар сонини қисқартиришни ўз ичига олади.

УЕФА Миллатлар лигаси форматига ўзгартириш киритиш масаласини ҳам кўриб чиқади. Агар аввалроқ А лигаси гуруҳларида биринчи ўринни эгаллаган жамоалар финал тўртлигига кирган бўлса, энди иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар ҳам иштирок этадиган турнирда плей-офф ўйинлари пайдо бўлиши мумкин.

Қайд этилишича, УЕФА Европа чемпионатини 32 та жамоага кенгайтиришдан бош тортган. Янги формат 2028 йилдан бошлаб жорий этилиши режалаштирилган эди, бироқ УЕФА бу ислоҳотни режалардан чиқариб ташлашга қарор қилди. Бундай формат турнирнинг аҳамияти ва нуфузини пасайтиради, деб ишонилади.

Киритилди: 14:38, 25.01.2023.
Ўқилди: 1059 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.