22 август, чоршанба куни Ўзбекистон кубогининг ярим финал дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади. ЎФФ Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси мазкур ўйинларга расмийларни тайинлади.
Унга кўра, "Жар" стадионида бўлиб ўтадиган "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўйинни Равшан Эрматов бошқариб боради. Унга қанотларда Абдуҳамид Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади.
"Насаф" - "Бухоро" баҳсига эса Ҳасан Рўзиев тайинланган.
Ўзбекистон кубоги. Ярим финал. Дастлабки ўйинлар.
22 август, чоршанба
"Бунёдкор" - "Пахтакор"
Ҳакамлар: Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, Ш.Пўлатов
Назоратчи: В.Валицкий
"Насаф" - "Бухоро"
Ҳакамлар: Ҳ.Рўзиев, Е.Закутилин, А.Усмонов, З.Қодиров
Назоратчи: Ғ.Каримов