"Саутгемптон" "Лутон Таун" ҳимоячиси Жеймс Брини ўз сафига қўшиб олди.
Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, 25 ёшли футболчи билан шартнома 3,5 йилга мўлжалланган.
Бри 2019 йилдан бери “Лутон”да тўп сураётган эди. Ҳимоячи жорий мавсумда жамоа сафида 27 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.