Роналду нақ 630 минг фунт турадиган, "Jacob & Co." томонидан ишланган қўлсоатга эга бўлди. Бу соат унга Саудия Арабистонига ўтишини нишонлаш пайтида совға сифатида берилган. 37 ёшли ҳужумчи ой аввалида "Ан-Наср"га кўчиб ўтганди. Эндиликда португалиялик Ўрта Шарқда йилига 173 миллион фунт-стерлинг олади. Совға қилинган "вақт ўлчагич" ўзига хослиги билан ажралиб туради. Унинг ранги ям-яшил бўлиб, Саудия Арабистони байроғини эслатади. Шунингдек, яшил ранг Ислом рамзи ҳам саналади.
Роналду "Jacob & Co." компанияси билан ҳамкорлик қилади. Корхона футболчига атаб, соатни махсус усулда ясаган. Қайд этилишича, қўлсоатда 338 та қимматбаҳо тошлар мавжуд. Ўлчами: 47 mm × 15,85 mm. Нархи эса юқорида қайд этилганидек, 630 минг фунтга тенг.
Роналду соатни аллақачон ўз Instagram саҳифасига жойлаб қўйган. Футболчи уни омад келтиришига умид қилмоқда. Аммо унинг янги жамоадаги дебют ўйинлари режадагидек кечмади. Айни дамда "Ан-Наср" ўз мамлакатида етакчилик қилмоқда. Аммо Роналду охирги баҳсда гол ура олмай майдонни тарк этганди.
Криштиану Роналду ўтган ҳафтада "ПСЖ" билан норасмий баҳсда иккита голга муаллифлик қилди. Ҳисоб эса 5-4 билан парижликлар фойдасига ҳал бўлган. Роналдуга яна имконият тақдим этилганди. Унда Роналду ва унинг жамоадошлари "Ал-Иттиҳод"га 3-1 ҳисобида имкониятни бой беришди.
ИСМАТОВ Ж.