Дортмунднинг «Боруссия» клуби «Андерлехт»нинг 16 ёшли ҳужумчиси Жюльен Дюранвильни сотиб олди.
Футболчи тиббий кўрикдан ўтиб, немис клуби билан узоқ муддатли шартнома имзолади. Жюльен кузда мушак жароҳатидан тикланиш босқичида бўлди. 16 ёшу 5 кунлигида у «Андерлехт»да дебют қилди, бу мавсумда Дюранвиль Бельгия чемпионатида аллақачон олтита ўйин ўтказди ва сентябрь ойи бошида ўзининг биринчи голини урди.
Дортмунднинг «Боруссия» клуби Бундеслиганинг жорий мавсумида 17 та ўйинда 31 очко тўплади ва турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.