"Реал Мадрид" президенти Испания Суперкубоги финалидаги мағлубиятдан ғазабланган.
Бу ўйинда мадридликлар “Барселона”га 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришган эди. Relevo хабарига кўра, ўйин натижаси Флоретино Пересни анчадан бери кузатилмаган даражада ғазаблантирди. Клуб раҳбари ушбу учрашувда жамоани жисмонан заиф ва шижоатсиз ўйнади, деб ҳисоблади.
Перес бош мураббий Карло Анчелоттидан тушунтириш талаб қилди ва зудлик билан жавоб беришга чақирди. Президент "Реал Мадрид" учун иккинчи даражали совринлар йўқлигини кўрсатмоқчи бўлган.