«Бёрнли» «Ипсвич» билан кубок баҳсида ғалаба қозона олмади, учрашув голсиз дуранг билан якунланди ва энди жамоалар такрорий ўйин ўтказишлари керак.
Шунга қарамай, ўтмишда "Манчестер Сити" сафида ўйнаган "Бёрнли" устози Венсан Компани ўйин натижасидан мамнун.
"Қийин ўйин бўлди, лекин унда мен кутмаган нарса содир бўлмади. "Ипсвич" - қийин рақиб. Лекин натижадан мамнунман, такрорий ўйин тўсқинлик қилмайди, муҳим футболчилар сафга қайтишади, улар қўшимча ўйин амалиётига эга бўлишади. Бу ўйинда биз кураш олиб бордик ва ўйлайманки, биз катта ижобий тажрибага эга бўлдик", - деди Компани BBC Sport билан суҳбатда.