Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

"Лестер" "Лидс"га 20 миллион фунт таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

Журналист Девид Орнштейннинг хабар беришича, "Лестер" "Лидс" вингери Жек Харрисонни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Ўтган ҳафтада "тулкилар" 26 ёшли футболчи учун 20 миллион фунт таклиф қилганди. "Лидс" ҳозир футболчини сотиш ёки у билан янги шартнома бўйича музокаралар олиб бориш ҳақида ўйламоқда.

Харрисоннинг ўзи ҳам эҳтимолий трансфер борасида қандай фикрда эканлиги аниқ эмас.

Қанот ҳужумчисининг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнида якунига етади. "Лидс" бош мураббийи Жесси Марш аввалроқ футболчи билан янги шартнома имзолашдан манфаатдор эканини айтганди.

Харрисон 2018 йилнинг июнидан буён “Лидс” сафида 185 та ўйинда майдонга тушиб, 29 та гол урди ва 28 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 00:18, 29.01.2023.
Ўқилди: 662 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.