“Милан” клуби вингер Дарио Осорио трансфери борасида "Универсидад де Чили" билан музокаралар олиб бормоқда.
Журналист Сезар Луис Мерлонинг хабар беришича, Италия клуби 19 ёшли чилилик футболчи учун 5 миллион евро таклиф қилган. "Россонерилар" ушбу трансфер ойнасидаёқ шартномани ёпмоқчи.
Қанот ҳужумчиси ўтган мавсумда 27 ўйинда 7 та гол урди.













