Фабрицио Романо "Арсенал" нишони бўлган Мойсес Кайседо трансфери борасида фикр билдирди. У шундай дейди:
"Ҳозир "Арсенал" ва футболчининг ўзи трансферни амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. "Челси" ҳам бунга аралашган. Аммо уларнинг футболчи учун таклиф этган сўнгги суммаси бундан 10 кун олдин, 55 миллион фунт эди. Шундай экан, бу борада ҳамма нарса ҳали очиқлигича қолмоқда. Шахсан мен, "Арсенал"нинг янги таклиф юборганидан хабардор эмасман. Охирги таклиф 60 миллион эди ва у рад этилган".













