Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ 1-0 Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Якунини кутаётган 7 трансфер

Баҳо:
+ | -

31 январь куни Европанинг кучли еттилик чемпионатларида қишки трансфер ойнаси ёпилади. Бозорда деярли юқори даражадаги битимлар бўлмади, аммо охирги кунлар ва соатларда кўп нарса ўзгариши мумкин. Мана, амалга ошиши кутилаётган 7 трансферни эътиборинггизга ҳавола қиламиз. Улар қаторида юртдошимиз ҳам бор.

Моисес Кайседо, ярим ҳимоячи, "Брайтон" → "Арсенал"

Трансфер нархи: 38 миллион евро

Эквадорлик футболчи "Арсенал"га ўтмоқчи. 21 ёшли ярим ҳимоячи "Ливерпул" билан кубок баҳси олдидан "Брайтон" машғулотларини ўтказиб юборди ва лондонликлардан яхшиланган таклифни кутмоқда. “Кайседо машғулотларга келмади у дарҳол кетмоқчи. 60 миллион фунт эълон қилинганидан кейин "Арсенал" ўз таклифини яхшилаши кутилмоқда."Челси" 55 миллион фунт таклиф қилган, аммо рад этилган", - деб ёзади инсайдер Фабрицио Романо. Футболчининг ўзи клубни тарк этиш истагини билдирган баёнотни ҳам эълон қилиб улгурган.

Милан Шкриньяр, ҳимоячи, “Интер” → “ПСЖ”

Трансфер нархи: 60 миллион евро

Словакияликнинг "Интер" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида тугайди ва "ПСЖ" ҳимоячи билан ҳозироқ шартнома имзоламоқчи. Sky Sport Germany журналисти Флориан Плеттенберг хабарига кўра, парижликлар зудлик билан трансфер учун 15 миллион евро таклиф қилмоқчи. Шкринярнинг ўзи "ПСЖ"га ўтишга рози бўлган, у билан оғзаки келишувга эришилган. Франция клуби президенти Носир Ал-Хелайфи “Интер”нинг асосий ҳимоячиси трансфери бўйича музокаралар жараёнини шахсан ўзи назорат қилмоқда. Парижликлар беш ярим йил ичида Италияда чемпион бўлган, мамлакат кубоги ва икки марта Суперкубокни қўлга киритган Миланнинг трансферидан катта маблағ тежамоқчи.

Малком, ҳужумчи, “Зенит” → “ПСЖ”

Трансфер нархи: 24 млн евро

Бразилиялик футболчи яна Лионель Месси билан учрашиши мумкин. Франциянинг L'Equipe нашри хабарига кўра, “ПСЖ” Малкомни сотиб олиш опсияси билан ижарага олмоқчи. Манбага кўра, француз клуби спорт директори Луис Кампос "Лион" билан Раян Черкининг трансфери бўйича музокаралар билан параллел равишда ҳужумчи шартномаси бўйича музокаралар олиб бормоқда. Парижликлар “Зенит”га таклиф устида ишламоқда. Бразилиялик футболчи “Зенит” сафида 98 та ўйин ўтказиб, 31 та гол урди ва 22 та голли узатмани амалга оширди.

Уэстон Маккенни, ярим ҳимоячи, "Ювентус" → "Лидс"

Трансфер нархи: 21 миллион евро

"Лидс" америкаликни 25 миллион еврога сотиб олиш имконияти билан ижарага олмоқчи, деб ёзади журналист Николо Шкира. Миш-мишларга қарамасдан, "Ювентус" 24 ёшли футболчини бонуслар билан 30 миллион еврога сотиб олиш таклифини олмаган. "Лидс" Уэстонга 2027 йилгача бўлган шартнома таклиф қилди, бонусларни ҳисобга олмаганда йилига 3,7 миллион евро маош. Ярим ҳимоячи инглиз клубига ўтишга рози бўлди. Бир ярим йил ичида Маккенни “Ювентус” сафида 96 та ўйин ўтказди. Унинг италян гранди билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Элдор Шомуродов, ҳужумчи, “Рома” → “Специя”

Трансфер нархи: 7 миллион евро

Жорий мавсумда "Бунёдкор"нинг собиқ ҳужумчиси деярли ўйнамади: 151 дақиқа ва барча турнирларда саккизта ўйинда битта гол. Николо Шкиранинг фикрича, энди Шомуродовнинг “Специя”га ўтиши якуний босқичда. Ҳужумчига “Торино”, “Лилль”, “Байер” клублари ҳам қизиқиш билдиришган, бироқ у “Рома”га ўтгунга қадар “Женоа”да ўйнаган Италияда қоладиганга ўхшайди. Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси илк мавсумидаёқ 31 та ўйинда 8 та гол урди ва бу Рим клуби эътиборини тортган эди.

Энцо Фернандес, ярим ҳимоячи, “Бенфика” → “Челси”

Трансфер нархи: 55 млн евро

Аргентиналик бу қишда энг кўп муҳокама қилинадиган ўйинчиларидан бири бўлди. "Челси" Фернандес транферида ишлашда давом этмоқда ва сўнгги маълумотларга кўра, 2022 йилги жаҳон чемпиони эвазига "Бенфика"га 100 миллион евро ва Ҳаким Зиешни таклиф қилади. CBS Sports журналисти Бен Жейкобснинг хабар беришича, лондонликлар талаб қилинган пулни тўламоқчи эмас.

Ҳаким Зиеш, ярим ҳимоячи, “Челси” → “Бенфика”/”Барселона”/”Милан”

Трансфер нархи: 20 миллион евро

"Челси" марокашликдан қутулишга ҳаракат қилмоқда. Британияликлар Ҳаким Зиешни нафақат "Бенфика" билан, балки "Барселона" билан ҳам келишувга қўшишга ҳаракат қилмоқда (Франк Кессие эвазига). Қолаверса, “Милан” футболчига кўз тиккан, аммо унинг йилига 6,5 миллион евро миқдоридаги юқори маоши жорий мавсум охиригача трансферга, жумладан, ижарага ҳам тўсқинлик қилиши мумкин. Бироқ, "Челси" марокашлик билан "Рома" Николо Заниоло учун "Милан"дан талаб қилаётганидан анча кичикроқ пул эвазига хайрлашишга тайёр. 2022/2023 йилги мавсумда Ҳаким Зиеш 15 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 17:36, 29.01.2023.
Ўқилди: 5359 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.