Англия футболи – ўзига хос. Мухлислар доимо АПЛни севишган. Негаки, у сизга бир олам таассуротлар ва янги юлдузларни тақдим этади. Юлдузлар бўла туриб, ўз даражасиданда юқорига кўтарила олганларга эса, қойил қолмасдан иложимиз йўқ. Қуйида 2022-23 йилги мавсумда даражаси ўсган футболчиларни билиб оласиз!
Гранит Жака – "Арсенал"
Кўпчилик футболчилар ўзининг энг пик нуқтасига 28 ёш атрофида чиқишади деб кўп айтилади. Бу фикр инсон организми ва унинг ривожи билан боғлиқ. Аммо футболда айрим ўйинчилар 28 дан кейин ҳам ривожланишдан тўхтамайди. Худди, Гранит Жака каби. 30 ёшли футболчи ҳозирда умуман бошқа даражага кўтарила олди. Унга устозлик қилаётган Микель Артета эса Жаканинг янада ўсишини хоҳлайди.
Солли Марч – "Брайтон"
Ўтган мавсумдаги натижаларга қараб, бу клубнинг камида 5 та футболчиси янги жамоага ўтиб кетади деб ҳисобланганди. Ҳа, шундай бўлди. Аммо жамоа бир футболчисини олиб қолди. У ҳам бўлса, Марчдир. Марч бу мавсум давомида "Брайтон"нинг ҳар бир ўйинда қатнашган ягона футболчи саналади. Ярим ҳимоячи ҳисобида аллақачон 4 та гол ва 4 та ассист мавжуд.
Кепа Аррисабалага – "Челси"
Кепа сейвлар амалга ошириш борасида иккинчи ўринни банд этиб турибди. Биринчида эса Алиссон қайд этилади. Испаниялик футболчи Эдуар Мендидан кейин яна ўз даражасида ҳаракат қила бошлади ва қувонарли ҳолат.
Роберто Фирмино – "Ливерпуль"
Деярли ҳеч ким мавсум бошида Фирминони "Ливерпул"нинг энг яхши тўпурари бўлиб туради дея ўйламаганди. Балки Салоҳ ёки бўлмаса, Луис Диас бу номзодга лойиқ кўрилган. Аммо Фирмино ўзининг тажрибаси билан жароҳат олишидан аввал 13 та ўйинда 7 та гол ура олди.
Маркус Рэшфорд – "МЮ"
Рэшфорд топ-формадаги футболчилар қаторида ажралиб турибди. Эрик тен Хаг у билан ишлашнинг ўзгача услубини топган кўринади. Бундан бир йил олдин уни жамоадан кетказиш керак деганлар ҳозир уялиб қолган бўлса, ажаб эмас. Бугун "Манчестер Юнайтед" Рэшфордга ҳар доимгидан ҳам кўпроқ муҳтождир.
Даниэл Поденсе – "Вулверхэмптон"
Сўнгги икки мавсум давомида катта эврилишларни бошдан ўтказган "бўрилар", футболчилар борасида ҳам кўп ротациялар қилганди. Улар ичида Поденсе ҳам бўлган. Бу мавсумдан португалиялик футболчи яхши маҳсулдорлик кўрсатмоқда. Унинг барқарорлиги ҳам ёмон эмас. Поденсе 20 та ўйинда 12 та гол уришга эришди.
Рияд Махрез
Махрезга мавсум бошида салбий баҳо берганлар адашди. Жазоирлик вингер сўнгги пайтларда яхши даражага чиқди. Унинг охирги 6 та ўйиндаги статистикаси 5 та гол ва 3 та ассистга тенгдир.
ИСМАТОВ Ж.