"Манчестер Юнайтед"нинг ҳимоячи ярим ҳимоячиси Каземиро жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган Англия кубоги 1/16 финалида "Рединг"га қарши ўйинда иккита гол урганидан кейин ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.
“Манчестер Юнайтед” либосида гол уриш мен учун доим муҳим, жамоага ёрдам беришдан хурсандман. Менинг вазифам гол уриш эмаслигини ҳамма билади. Менинг вазифам жамоани мувозанатлаш - бу тўғри ҳимояланиш ва ҳужумга пас бериш.
Аммо жамоага ёрдам бериш учун гол уриш ҳам муҳим. Шубҳасиз, дуеллар кўп бўлган шундай қийин ўйинга ҳисса қўшганимдан хурсандман. Бугун клуб учун дублга эришганимдан хурсандман", - дея Каземиронинг сўзларидан иқтибос келтиради "қизил иблислар" расмий сайти.