“Наполи” ҳужумчиси Виктор Осимхен А Серия тўпурарлари пойгасида пешқадамлик қилмоқда.
Нигериялик 24 ёшли форвард А Серия 20-туридан ўрин олган "Рома"га қарши ўйинда (2:0) ҳисобни очди.
Виктор Италия чемпионатидаги 16 ўйинда 14-голини урди. “Аталанта” футболчиси Адемола Лукман 19 ўйинда 12 та гол урган.
Европанинг топ-5 лигасида фақат икки футболчи Осимхендан кўп гол урган - "Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн (16та гол) ва "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд (25та).
Бундеслиганинг айни дамдаги энг яхши тўпурари Никлас Фюллкруг (Вердер) ҳисобида 13 та гол бор. Ла Лига пешқадами “Барселона” футболчиси Роберт Левандовски ҳам 13 та гол урди. Худди шундай 13 та голни Килиан Мбаппе (ПСЖ) Францияда киритган.