Кириш Регистрация

Лукакуга суперклублар даъвогарлик қилмоқда

Баҳо:
+ | -

"Челси"дан ижарага олинган "Интер" ҳужумчиси Ромелу Лукаку клубини ўзгартириши мумкин, дея хабар беради Calciomercato.

Манбага кўра, 29 ёшли бельгиялик футболчига "Бавария", "Тоттенхэм" ва "Атлетико" даъвогарлик қилмоқда. "Челси" футболчини қайтаришни истамаслиги сабабли ҳужумчи мавсум охирида сотилиши мумкин. Футболчига "Ньюкасл" ҳам қизиқмоқда.

Олдинроқ Милан клуби "Челси" билан ижара муддатини узайтириш борасида музокараларни бошлагани, аммо Лондон клуби ижара эвазига 8 миллион евро ишлаб олмоқчи, шунингдек, яна 3 миллион бонус белгиламоқчи бўлганлиги сабабли ижарани узайтирмоқчи эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалди.

2022/23 йилги мавсумда соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли Ромелу Лукаку барча мусобақаларда "Интер"нинг атиги 7 та ўйинида қатнашиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 08:04, 30.01.2023.
Ўқилди: 2013 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Манчестер Сити” ёзда 12 нафар футболчиси билан хайрлашади — City Xtra [7699]

Рафинья Франция билан ўйинда жароҳат олди [6613]

Лапортанинг орзуси: "Барселона" президенти сотиб олмоқчи бўлган футболчи номи айтилди [5316]

Бразилиялик мухлислар Неймар номини ҳайқиришди - Анчелотти муносабат билдирди [3435]

Европанинг 8 та жамоаси ЖЧ-2026 чиптаси учун курашади: Саралаш финал жуфтликлари [2942]

Рауль Асенсио АПЛга йўл олиши мумкин [2525]

Ўртоқлик учрашуви: Франция бир киши кам бўлиб қолса-да, Бразилияни мағлуб этди (Видеошарҳ) [2472]

"Атлетико" Альварес "Барселона"га кетмаслиги учун унга 10 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр [2338]

«Манчестер Юнайтед» ўз тарбияланувчисини ортга қайтариши учун 50 миллион фунтдан кўпроқ пул сарфлаши керак [1888]

Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасининг Францияга қарши ўйиндаги мағлубиятига изоҳ берди [1843]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик