"Ньюкасл" устози Эдди Хау янги футболчи ҳақида фикр билдирди. У Энтони Гордон ҳақида шундай дейди:
"Мен Энтони ҳақида олдиндан биламан. У ажойиб талантга эга футболчидир. У билан ишлаш мен учун жуда ҳам қизиқ бўлади. Ишонаманки, у "Ньюкасл" либосида кўп нарсага эришади".
Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли ҳужумчи 40 миллион фунт эвазига "Эвертон"ни тарк этган эди.