Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

«Андижон»нинг бугунги рақиби — «Чиксереда» ҳақида

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг Анталия шаҳрида қишки тайёргарлигининг учинчи босқичини ўтказаётган «Андижон» олдиндан режа қилинганидек, 31 январь куни Руминиянинг “Чиксереда” клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу андижонликларнинг Анталиядаги илк ўйинига айланади.

Хўш, илк рақиб – “Чиксереда” ҳақида нималарни биламиз? Табиийки, мухлисларимиз ҳам бу борада кенгроқ маълумот олиш истагидалар.

Аслида жамоанинг тўлиқ номи “Чиксереда Меркуря Чук” деб номланади. 1904 йилда ташкил топган. Руминияда Лига-2 чемпионатида қатнашади. Бу ўзимизнинг про лига кабидир. Биринчи рақамли мусобақаси Лига-1.

Руминия Лига-2 мусобақасида жами 20 та клуб иштирок этади. “Андижон”нинг бўлажак рақиби турнир жадвалида 20 та клуб орасида 7-ўринда боряпти. Бу жамоа 4 йилдан буён Лига-2 вакили бўлиб келмоқда.

Рақибимиз ҳақида энг муҳим маълумот шундаки, яқинда жамоада янги бош мураббий ишга киришди. Германиялик Вернер Бёргер “Чиксереда” устози сифатида фаолиятини бошлади. У шу йилнинг 23 январь куни расман бош мураббий этиб тайинланди. 1958 йилнинг 23 апрель куни Германиянинг Констанц шаҳрида таваллуд топган. Бёргернинг охирги жамоаси Шотландиянинг “Данди Юнайтед” жамоаси ҳисобланади. У ерда мураббийлар штабида ишлаган. Орадан бир неча мавсум ўтганидан кейин Вернер “Чиксереда” таклифини қабул қилди.

Германиялик мутахассисдан аввал Руминия клубини маҳаллий мураббий Барна Байко бошқариб келаётганди. Аммо у ўз жойини немис мутахассисига бўшатиб берганига қарамай, “Чиксереда”нинг мураббийлар штабида ишлашда давом этяпти.

Клуб уй ўйинларини “Municipal Miercurea Ciuc” стадионида ўтказади. Бу камтарона ўйингоҳ бўлиб, ўз бағрига 2000 минг мухлисни сиғдиради.

Клуб етакчиси ва сардори – бу венгриялик Давид Келемен. Ўз вақтида Венгрия U-21 терма жамоасида 11 та ўйинда майдонга тушган. 2022 йилнинг июль ойидан бери “Чиксереда” учун тўп суриб келмоқда. 31 ёшли футболчи 2022\2023 йилги мавсумда ҳозиргача 13 та ўйинда майдонга тушган ва бир бор сариқ карточка билан сийланган.

Дарвоқе, Келемен марказий ҳимоя позициясида ҳаракат қилади.

Шунингдек, жамоанинг яна бир муҳим футболчиларидан бири 30 ёшли ҳужумкор ўйинчи Лоран Ковач. У ҳам венгриялик ҳисобланади ва ҳозиргача 16 та беллашувда 7 та гол урган ҳолда жамоасининг тўпурари бўлиб турибди. Айтишларича, унинг чап оёқда берадиган зарбалари кучли. Айнан ушбу футболчи “Чиксереда”нинг энг қиммат ўйинчиси саналади. Transfermarkt порталида унинг баҳоси 200 минг евро.

“Чиксереда” таркибида кўплаб легионерлар бор ва уларнинг аксарияти Венгриядан. Шунингдек, Испания, Марокаш, Словения, Миср, Словакия, Италиядан келган легионерлар ҳам бор. Жамоанинг ўртача ёши эса 23,8 ни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” ҳамда “Чиксереда” жамоалари ўртасидаги учрашув бугун (31 январь) Белекда маҳаллий вақт билан соат 16:30 да бошланади. Тошкент вақтига эса 18:30 га тўғри келади.

"Андижон" матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 10:58, 31.01.2023.
Ўқилди: 1298 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3714]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2836]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1983]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1860]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1831]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1575]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1544]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1464]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1452]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1312]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.