Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия 0-0 Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Бугун амалга ошиши мумкин бўлган, кутилмаган трансферлар

Баҳо:
+ | -

 Қишги трансфер ойнасида кўплаб футболчилар ўз жамоасини алмаштирмоқда. Баъзи трансферлар кутилмаганда амалга ошган бўлса, баъзилари шов-шув бўлиб амалга ошмай қолди. Бугун Европада трансфер ойнаси якунланади. Шу сабаб бир нечта кутилмаган трансферлар амалга ошиши мумкин. Қуйида улар билан танишамиз.

Софьян Амрабат: “Барселона”, “Атлетико” ва “Ливерпуль”

Мундиалда кашф этилган марокашлик футболчининг харидорлари талайгина. “Фиорентина” ўз футболчисини сотиши билан яхшигина фойда кўриши мумкин. Амрабат учун асосий давогар йўқ. Аммо унинг трансфери бугун амалга ошиши мумкин. Амрабатнинг ўзи “Атлетико” сафига боиб қўшилиш истагида. Аммо “Барселона” фаол равишда футболчига қизиқиш билдирмоқда. Аммо “Блаугранас”нинг таклифи “бинафшаранглилар”ни қониқтирмаяпти. Молиявий муаммо сабаб “Барселона” Амрабатни 40 миллион еврога сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи. “Фио” эса футболчисини хозир сотиш истагида. Бу орада “Ливерпуль” ҳам урашга қўшилган. Агар уларнинг нияти жиддий бўлса трансферни амалга ошириши мумкин. Охирги вариант “Атлетико”. Агар “айиқлар” футболчини сотиб олиш шарти билан ижарага олишни истаса, Софьяннинг фикри ҳаммасини ҳал қилиши мумкин.

Бернардо Силва: “Барселона” ва яна бир нечта гранд клублар

 “Манчестер Сити”даги вазият унчалик яхши эмас. Мураббий ва бир нечта футболчилар ўртасида келишмовчилик мавжуд. Улар орасида кеча жамоани тарк этган Канселу ва Бернарду Силва ҳам бор. Гвардиола ўзи билан яхши муносабатда бўлмаган футболчиларнинг жамоадан кетишига умуман қарши эмас. Бу холатда ҳар қандай сотиб олиш шарти билан ижарага олиш таклифи ҳам кўриб чиқилади. Яъни гранд жамоалар Бернарду учун хозирдан “отнинг калласи”дек пул излаши шарт эмас.

 Ёзда Бернардуга “Барселона” фаол қизиққан эди. Улар Софьян вариантидан воз кечиб Бернарду вариантига тўхталиши ҳам мумкин. Дембеленинг олган жароҳати туфайли жамоада актив ҳужумкор футболчилар сони камайди ва заҳира футболчилари кутилган сифатни намойиш этишига жамоа ҳам ишонмаса керак. Бундай холатда Бернардунинг вингер сифатида майдонда ҳаракатланиши ҳам эътибордан четда қолмайди. Шунингдек, Бурнардуга бошқа гранд жамоалар таклиф билан чиқишса ҳам “шаҳарликлар” уни рад этмаслиги мумкин.

НЪголо Канте: Европа жамоалари ёки Араб мамлакатлари

 Канте “Челси”ни ёзда тарк этиши кутилаётган эди. Аммо сўнгги соатдаги воқеалар футболчининг клубдан кетиши тезлашиб кетишига ишора бўлмоқда. Францияликнинг шартнома муддати ёзда якунига етиши, “Челси”да унга эҳтиёж сезилмаётгани ва Энцонинг бўлажак трансфери ҳаммасини ойдинлаштирмоқда. Кўринишидан ярим ҳимоячи ёзгача қолса ҳам “Челси” таркибида майдонга тушмаса керак. Бундай холатда трансферларга зўр бераётган “аристократлар” футболчисидан максимал фойдаланиб қолиши мумкин. Ҳудди Жоржиньо атрофида бўлаётган воқеалар сингари.

Ҳозирча Кантенинг қайси жамоага ўтиши мумкинлига ҳақида аниқ фикрлар йўқ. Ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни истаётган “Барселона” ҳам вариант бўлиши мумкин. Чунки Канте “кўк-анорранглилар”га арзимаган пул эвазига ҳам бориши мумкин. Шунингдек, кутилмаган вариантларни кўриб қолсак ҳам ажабланманг. Айтганча, катта трансферларни Араб мамлакати клублари ҳам амалга ошириши мумкинлигини аллақачон исботлаб бўлган.

Шунингдек, Илкай Гундоган ва Николо Дьзанолонинг ҳам клуби ўзгариши мумкин.

Миржалол Пардабоев тайёрлади. 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:01, 31.01.2023.
Ўқилди: 7328 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.