Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

Мавсумнинг энг тезкор футболчилари. Дембеле тўртинчи, Мбаппе эса учинчи ўринда

Баҳо:
+-1 | -

2022/2023 йилги давом этаётган мавсумнинг энг тезкор футболчилари рейтинги тузилди. Унга кўра Килиан Мбаппе рўйхатда учинчи ўринни эгаллаган бўлса, бу рўйхатда "Ньюкасл" ҳимоячиси етакчилик қилмоқда.

7. Рафаэл Леау ("Милан") - 36,5 км/соат

23 ёшли португалиялик ҳужумчи "Милан"да тўртинчи мавсумни ўтказмоқда. 2022/2023 йилги мавсумнинг ўйинларидан бирида Рафаэль Леау максимал 36,5 км/соат тезликка эришди. Лекин бундай тезлик унга вақатгина 7 ўрин билан кифояланишга етди. Шунингдек, бу билан у кучли бешликдаги энг тезкор португалиялик футболчи бўлди.

4–6. Михаил Мудрик ("Челси") – 36,6 км/соат

Украиналик футболчи Лондон клубига яқиндагина бориб қўшилди ва аллақачон ўзининг катта тезлигини намойиш этишга улгурди. Ва бу "Ливерпуль" билан ўйинда содир бўлди! 22 ёшли вингер учун 70 миллион евро (+ 30 миллион эвро бонус), лондонликлар бу пулларни узоқни кўзлаб ишлатишган шекилли. Мудрик ҳали бундан ҳам юқорироқ натижага эришиши кутилмоқда. 

4–6. Адама Траоре ("Вулверхэмптон") -  36,6 км/соат

Ўтган мавсумда "Барселона"га ижарага берилган 27 ёшли испаниялик ҳужумчи "бўрилар" мухлислари хоҳлаганчалик тез-тез гол (мавсумнинг 23 ўйинида иккита гол) ураётгани йўқ. Аммо у ҳамон ўз тезлигини сақлаб қолмоқда. Менимча бу рўйхатдаги энг ёши катта футболчи Адама бўлса керак. Афсус юлдуз футболчи бўлиш учун тезликнинг ўзи камлик қилади.

4–6. Усмон Дембеле (Барселона) - 36,6 км/соат

2017 йилдан буён "Барса"да ўйнаб келаётган 25 ёшли франциялик футболчи асосий таркибдан мустахкам жой олиб келмоқда. Жорий мавсумда у клуб сафида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган. Ва жамоадаги энг тезкор футболчи мақомида. Аммо, яқинда олган жароҳатидан кейин Усмон сафдан чиқди ва доимги манзили лазаретга етиб борди. Энди у жароҳатдан қайтиб формасини тиклаб олгунча вақт ўтса керак. 

3. Килиан Мбаппе (ПСЖ) - 37,9 км/соат

Жаҳон футболининг ҳозирги кундаги юлдузларидан бири тезлиги борасида 3-ўрин билан кифояланди. Бироқ, унинг мавсумдаги статистикаси ҳайратланарли: ПСЖ учун 25 та ўйинда 25 та гол ва 6 та голли узатма. Кўпчилик футбол ишқибозлари Килианни энг тезкор футболчи деб билишади. Аммо бу мавсум унинг тезлиги максимал 37,9 км/соатга чиққан. Шуниси маълумки Килиан деярли хар ўйин шунга яқин тезликда югуради.  

2. Дарвин Нуньес ("Ливерпуль") – 38 км/соат

23 ёшли уругвайлик футболчи Анлия примьер-лигасида икки харакатлари учун кўп эсланади. Биринчи 38 км/соат тезликда югкрию қўйгани, бўлса иккинчиси қулай вазиятларни кўкка совуриши билан. Нуньес реализациясини яхшиласа, бунақа тезлиги билан юлдуз футболчи бўла олади. 

1. Свен Ботман ("Ньюкасл") - 39,21 км/соат

Бу 23 ёшли ҳимоячи ҳаммадан тез юугурган! Нидерландиялик футболчи "Ньюкасл"га 2022 йилнинг ёзида келиб қўшилган ва у аллақачон 18та ўйинда майдонга тушган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:00, 31.01.2023.
Ўқилди: 6925 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.