Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Энцо Фернандес Англия футболи тарихидаги энг қиммат трансферга айланди

Баҳо:
+ | -

Энцо Фернандеснинг «Челси»га ўтиши Англия футболи тарихидаги энг қиммат трансферга айланди.

«Челси» аргентиналик футболчи учун «Бенфика»га 121 млн евро тўлайди. Бу рекорд сумма. Шу пайтгача рекорд Жек Грилишга тегишли бўлиб турганди. «Манчестер Сити» англиялик футболчи учун «Астон Вилла»га тахминан 100 млн евро тўлаганди.

"Челси" Фернандес учун пулни олтига бўлиб тўлаш борасида "Бенфика" билан келишувга эришди. Клуб дастлаб 45 миллион еврони тўлайди. Сумманинг қолган қисми бешга бўлиниб, тенг қисмдан тўлаб берилади.

Энцо – «Челси» учун январь ойидаги саккизинчи янги футболчи бўлди. Жамоа Тодд Боули қўлига ўтганидан сўнг 16 та трансферни амалга оширди.

Энцо Фернандес 2022 йилнинг июль ойидан «Бенфика» шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Клуб уни "Ривер Плейт"дан 12 миллионга харид қилганди. Унинг "Челси"га трансферида Аргентина клуби тахминан 30 миллион евро улуш олади.

Фернандес жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 29 та ўйинда иштирок этиб, 4 гол ва 7 узатма муаллифига айланди.

«Челси» АПЛ турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди (29 очко). Лондонликлар кейинги турни 3 февраль куни «Фулхэм»га қарши ўтказишади.

Дарвоқе, "Челси" ҳозирча Энцо Фернандеснинг трансферини расман эълон қилмади. "Бенфика" эса трансферни тасдиқлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:20, 01.02.2023.
Ўқилди: 4795 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [14387]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [7209]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5810]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5546]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3683]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2783]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2149]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2137]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2007]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1859]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик